Бухоро НҚИЗ: Асосий мақсад – барқарор авариясиз ишлаш!
Бухоро НҚИЗнинг стратегик мақсадларидан бири Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларини юқори сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга қаратилган. Бухоро НҚИЗ учун самарадорлик биринчи навбатда ускуналарнинг узлуксиз ишлашига боғлиқ, чунки нефтни қайта ишлаш заводининг етакчи ускуналарининг режалаштирилмаган бир кунлик тўхтаб қолиши ҳам – бу миллионлаб йўқотишдир.
Ҳар қандай, айниқса, қийин ва ошиб бораётган юклама остида ишлайдиган ускуналар вақти-вақти билан хизмат кўрсатишни талаб қилади. Бухоро НҚИЗнинг барча ускуналари учун капитал таъмирлаш ишлари орасидаги ишлар меъёрлари қатъий белгиланган. Ҳар тўрт йилда завод ускуналари капитал таъмирланади – кичик технологик ускуналар таъмири катта ускуналар таъмири билан алмашинади. “Таъмирдан таъмиргача” циклининг давомийлигини ошириш корхонадаги муҳим вазифалардан биридир.
Хусусан, жорий йилда “2021 йилда Бухоро НҚИЗ бўйича технологик қурилмаларни таъмирлаш учун режали-огоҳлантирувчи таъмир(РОТ) учун тўхтатиш” жадвалига мувофиқ, асосий эътибор профилактик кўрик, смена ичидаги хизмат кўрсатиш – носозликларни топиш ва бартараф этиш, режали таъмирлар, бутловчи қисм ва тугунларни олдиндан тайёрлаш ва бошқа материалларни шай ҳолатга келтириш.
Жорий йилнинг февраль ойида 11Р01 позициядаги нафтани гидротозалаш қурилмасида реакторнинг кириш ва чиқиш қисмидаги босим пасайиши туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Хусусан, тўрсимон стаканлар тозаланди. Бу ускунадаги юкни камайтириш ва реактордаги босимни барқарорлаштириш имконини берди.
Шунингдек, газ конденсати ва нафта аралашмасини босим остида ҳайдаш қурилмаси(10U)нинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун иссиқлик алмаштиргичлар байпасс линияларининг монтаж ишлари олиб борилди, бу эса ўз навбатида иқтисодий самарага эришиш имконини берди.
2021 йилнинг 5 апрелидан 15 апрелигача Бухоро НҚИЗ технологик ускуналарга профилактик хизмат кўрсатиш учун вақтинчалик тўхтатилди.
Бир неча кун давомида корхона "Ўзбекнефтгаз" AЖ билан олдиндан келишилган таъмирлаш жадвалига мувофиқ режалаштирилган ишларни амалга оширди.
2021 йил 17 апрелдан бошлаб, таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг, завод барча технологик қурилмалар босқичма-босқич иш тартибига кира бошлади.
Режага мувофиқ қуйидаги тадбирлар ўтказилди:
- (17 дона)иссиқлик алмашинуви ускуналарининг қувурли тўпламларини гидромеханик тозалаш, U-10 атмосфера босими остида ҳайдаш қурилмасининг идишларини тозалаш;
Aмалга оширилган жараён ёқилғи газининг сарфини камайтиради, бунда кунлик тежаш ўртача 9 746 123 сўмни ташкил этади, бу эса газ конденсати ва нефтни атмосфера босими остида ҳайдаш қурилмаси печининг ишлаш муддатини узайтиради.
- ҳаво совутгичининг бўлинмаларини алмаштириш ишлари олиб борилди, бу колонна(устун)даги босимнинг пасайишини таъминлади ва атмосфера босими остида ҳайдаш қурилмаси юкини қўшимча равишда ошириш имконини берди.
Бундан ташқари, бўлинмаларнинг алмаштирилиши 6 та винтилятордан 3 тасини захирага қўйиш имконини берди, бу эса кунига 90 кВт/соат ёки 2160 кВт электр энергиясини ёки 1 366 800 сўмни тежаш имконини беради.
Маълумот учун: “Маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш дастури”га кўра, ҳаво совутгичлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиси – "Ўзбеккимёмаш заводи" AЖ томонидан ишлаб чиқарилган.
- “Химмонтажналадка” (Россия, Пермь) компаниясини жалб қилган ҳолда 10F01 печининг конвекция ва радиант қисмларини гидромеханик тозалаш амалга оширилди;
- атмосфера босими остида ҳайдаш қурилмасидаги қувур линияларининг қалинлигини ўлчаш ва умумий нафтани гидротозалаш қурилмасида техник хизмат кўрсатиш ишлари;
- ходимларнинг тажрибаси ва қурилмалар технологик иш режими параметрларига қатъий риоя қилинганлиги сабабли HR-406 нафтани гидротозалаш қурилмаасининг фойдаланишдаги катализатори иш пайтида кафолатланган хизмат муддатидан икки баравар кўпроқ муддат ишлади. Фойдаланиш вақтида катализатор 10 миллион тоннадан ортиқ нафтани қайта ишлашга имкон берди.
Янги HR-608 катализатори юкланганидан сўнг, сулфидланиш жараёни AXENS (Франция) кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилди.
Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” AЖ кўмагида Бухоро НҚИЗнинг мутахассислари ўз кучлари билан катализаторни юклашди.
- республикани юқори октанли бензин билан узлуксиз таъминлаш учун каталитик реформинг қурилмасида профилактика ишлари олиб борилди.
Иссиқлик алмашинуви ускуналарига янги байпас линияларини ўрнатиш ишлари олиб борилди, бу эса атмосфера босими остида ҳайдаш қурилмасини тўхтатмасдан қурилмаларда таъмирлаш ишларини олиб боришга имкон берди.
Ускунани жорий таъмирлашга тайёрлаш белгиланган иш тартибига қатъий риоя қилинган ҳолда ва амалдаги барча стандартлар, саноат ва экологик хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
Қурилмаларни ишга тушириш ва маҳсулот чиқариш технологик регламентга мувофиқ амалга оширилди.
Олиб борилган профилактика ишлари натижасида технологик қурилмаларнинг ишончлилиги даражаси ошди, шунингдек, ускуналарнинг иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланди.
2021 йил май ойида Хом-ашё ва тайор маҳсулотлар цехининг 143-титули ВПС-42нинг таг қисмини алмаштириш учун иш ташкил этилди.
Сиғимнии таъмирлаш бир қатор дастлабки ва асосий процедуралар билан боғлиқ бўлган машаққатли ва мураккаб жараён эди: идишни бўшатиш, сиғим ичини тозалаш, коррозиядан тозалаш, (ВПС)нуқсонли қисмларини алмаштириш ва бошқалар.
Ишлар тугагандан сўнг, таъмирлаш сифати текширилди, идиш барқарорлик, мустаҳкамлик ва маҳкам(герметик)лик бўйича синовдан ўтказилди.
Шунингдек, 2021 йилнинг январидан августигача Бухоро НҚИЗнинг
таъмирлаш-механик хизмати томонидан 100дан ортиқ компрессор ускуналари ва 658 дона насослар таъмирланди.
Таъкидлаш жоизки, заводнинг таъмирлаш-механик хизматлари унинг ишончли ва тўғри ишлаши гаровидир. Юқори малакали кадрлар ва мукаммал(универсал) ускуналар корхонанинг барча технологик ускуналарини иш ҳолатида сақлашга, уларни эскиришдан ҳимоя қилишга, қувват ва маҳсулдорликни оширишга имкон беради.
Таъмир-механика цехи ускуналарни таъмирлаш, уларни модернизация қилиш, алмаштириладиган қисмларни ишлаб чиқариш ва тиклаш бўйича барча мураккаб ишларни бажаради.