May 19, 2023

"Ёшлар ҳамиша эътибор марказида"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раҳбарлигида "Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" ғояни илгари сурган ҳолда ҳар бир вилоят ҳокимлари ва раҳбарларга ёшларни ижтимоий аҳволини ўрганиб чиқиш топширилди.

Шу жумладан Бухоро НҚИЗ мазкур ёшларда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчилари ҳамда завод тегишли маъсуллари бириктирилди. Хусусан Шофиркон туманидаги бир нечта маҳаллаларда истиқомат қиладиган ёшлар хонадонига бориб таклиф ва муаммолари эшитилди.

Жорий йилнинг 18 май куни мазкур 40 та оғир тоифадаги ёшларни моддий ҳамда маънан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, қамров ишлари тўлиқ якунига етказилди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати