Бухоро НҚИЗда "Автомобилсиз бир кун!" экоакцияси ўтказилди

Бухоро НҚИЗ раҳбариятининг ташаббуси билан “Ёшлар иттифоқи” БНҚИЗ бошланғич ташкилоти кўмаги билан 2020 йил 30 октябр куни Автомобилсиз бир кун #экоҳаракат челленджи ташкил этилди.

Корхона ходимларидан хусусий автомобиллардан фойдаланмаслик, заводга пиёда ёки велосипедда бориш таклиф қилинган эди.

Эрталаб, куз салқинига қарамай, Бухоро НҚИЗ ишчи жамоаси “Aвтомобилсиз бир кун” экологик ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Бош муҳандис Мустафоев Бахтиёр Жумабоевич бошлигида экологик акцияга старт берилди. Ходимлар ишга велосипедда, баъзилари эса, ҳатто, пиёда келишди.

Ходимлар ишга велосипедда, баъзилари эса, ҳатто, пиёда келишди.

Экологик акциянинг асосий мақсади автоуловлардан чиқадиган турли чиқинди газлар орқали ҳаво ифлосланишини камайтиришга ёрдам бериш, шунингдек, пиёда юриш ва велосипед ҳайдашни оммалаштиришдир.

Ушбу тадбир давомида йўлдаги ҳаракатланиш хавфсизлигини Бухоро НҚИЗнинг Автонақлиёт цехи ходимлари таъминлаганликларини алоҳида таъкидламоқчи эдик.

Экологик акциянинг асосий мақсади автоуловлардан чиқадиган турли чиқинди газлар орқали ҳаво ифлосланишини камайтиришга ёрдам бериш, шунингдек, пиёда юриш ва велосипед ҳайдашни оммалаштиришдир.

Шуни таъкидлаш лозимки, Бухоро НҚИЗ экологик тадбирларнинг фаол иштирокчиси ва ташкилотчиси ҳисобланади:

"Автомобилсиз бир кун!" экоакцияси виделавҳаси

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати