December 2, 2022

Имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олинди

БМТ томонидан 3 декабр – Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Ушбу сана бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади ва бундан асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бор замондошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда ногиронлар дуч келаётган муаммоларни яхшироқ тушуниш, уларни бартараф этиш, қадр-қиммати, ҳуқуқларини ҳимоялаш, турмуш шароитларини яхшилашдан иборатдир.

Шу муносабат билан Бухоро НҚИЗ касаба уюшмаси томонидан Қоровулбозор туманида яшайдиган кам таъминланган, имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Хусусан, ногирони бор бўлган оилаларнинг уйларига бориб, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳар йили мазкур сана доирасидаги тадбирлар ногиронлиги бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаоллигини таъминлашга қаратилган.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати