November 5

11 ноябрь – Касаба уюшмалари ходимлари кунига бағишланган мусобақалар низоми

1.       Максад ва вазифалари.

- Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва ахолини, айниқса БНҚИЗ ишчи-ходимларини оммавий спортга жалб этиш;

- БНҚИЗ ишчи-ходимлари ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси, арқон тортиш, дартс спорт турларини оммалаштириш.

-  Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, сиҳат–саломатлик ижтимоий фаоллигини оширишни мустаҳкамлаш;

- БНКИЗ ишчи-ходимлари ўртасида ўзаро дустона муҳитни яратиш;

- Уларни доимий равишда спортга кенг жалб килиш;

- БНҚИЗ ишчи-ходимлари ўртасида хуқуқбузарликни ва жиноятчиликнинг олдини олиш.

2.Мусобақаларни бошқариш

- Мусобақада асосий рахбарлик спорт тарғиботчиси Алтинбаев Дастанга юклатилади.

- Мусобақа ҳакамлари Коровулбозор туман болалар ва усмирлар мактаби мураббийлари ва Спорт соғломлаштириш мажмуаси мураббийлари ҳакамлик килишади.

3. Мусобақанинг ўтказилиш жойи ва вақти.

-       Мусобақага қуръа ташлаш маросими, эркаклар ўртасидаги мусобақалар (“Нефтчи” спорт-соғломлаштириш мажмуасида), аёллар ўртасидаги мусобақалар (“Ёшлар” меҳмонхонаси спорт залида) 12 ноябрь куни соат 10:00да бошланади.

4. Мусобака иштирокчилари ва ўтказиш шартлари.

- Мусобақада БНКИЗ ишчи-ходимлари (аёллар ва эркаклар ) иштирок этадилар.

- Мусобақа иштирокчиларининг саломатлик тўғрисида врач хулосасини тақдим этишлари, жамоа эса бир хил спорт формада бўлиши шарт.

- Беллашувлар олимпиа тарзида ўтади.

- Иштирокчи фақат бир спорт турида қатнашади.

5. Ғолибларни рағбатлантириш.

- Мусобакада 1, 2, 3-ўринни эгаллаган жамоаларни Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи касаба уюшма қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари билан такдирланадилар.