February 28, 2022

“Жамоамизнинг спортчи маликалари” шиори остида ўтказиладиган мусобақа Низоми

1.     Максад ва вазифалари.

- 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда «Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини, айниқса, хотин-қизларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш;

- Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар иш фаолиятида турмушнинг турли жабҳаларида фаоллигини ошириш, доимо олға юриш кўникмаларини шакллантириш;

- Хотин-қизлар ўртасида арқон тортиш, волейбол, шахмат-шашка, стол тенниси спорт турларини оммалаштириш;

- Соғлом турмуш тарзини шакллантириш,саломатлииги, ижтимоий фаоллигини оширишни мустаҳкамлаш;

- Хотин-қизлар ўртасида ўзаро дўстона муҳитни яратиш;

- Уларни доимий равишда спортга кенг жалб қилиш;

- Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликни ва жиноятчиликнинг олдини олиш.

2.Мусобакага раҳбарлик қилиш

- Мусобақани «Нефтчи» спорт-соғломлаштириш мажмуаси мураббийлари олиб боради;

- Арқон тортиш спорт тури бўйича бош ҳакам – Ф. Худойбердиев

- Волейбол спорт тури бўйича бош ҳакам – Н. Аминова

- Шахмат-шашка спорт тури бўйича бош ҳакам – Д. Бакаева

- Стол тенниси спорт тури бўйича бош ҳакам – Н. Савуров

3. Мусобақа ўтказиш жойи ва вақти.

-БНКИЗга қарашли «Нефтчи» Спорт-соғломлаштириш мажмуаси спорт залида ўтказилади

-Мусобақа 2022 йил 4 март соат 09.00да бошланади.

4. Мусобақа иштирокчиларига қўйилган талаблар ва ўтказиш шартлари.

- Мусобақада 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган БНКИЗ хотин-қизлари иштирок этадилар.

- Иштирокчиларда саломатлик тўғрисида врач хулоса бўлиши шарт.

- Жамоа аъзолари бир хил спорт кийимида бўлишлари шарт.

- Мусобақа олимпиа тарзида ўтади.

- Ҳар бир иштирокчи фақат бир спорт турида қатнашиши мумкин.

- Спорт мусобақаси томошабинларсиз ва карантин коидаларига амал қилган ҳолда ўтказилади.

5. Ғолибларни рағбатлантириш.

- Мусобақада 1, 2, 3 ўринни эгаллаган жамоалар Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилотининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Изоҳ: Мусобақада ҳар бир тур бўйича жамоадан биттадан иштирокчи қатнашади.