September 28, 2021

“Uzbekneftegaz GTL” ёш мутахассислари Бухоро НҚИЗда малака оширишни давом эттирмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси топшириғига асосан жорий йилнинг 20 сентябридан 29 сентябригача “Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаси” доирасида “Uzbekneftegaz GTL” МЧЖ ёш мутахассислари Бухоро НҚИЗнинг тажрибали муҳандис-техник ходимлари бошчилигида завод технологик майдонларида стажировка ўташди. 2 ҳафталик стажировка смена тартибида ташкиллаштирилди.

Ёш мутахассислар бу давр мобайнида Асосий ишлаб чиқариш цехида “Uzbekneftegaz GTL” ва Бухоро НҚИЗнинг ўхшаш қурилмалари, бошқарув панельларининг ишлаш принципи, технологик жараёнлар ҳамда Хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехида қуйиш-тўкиш, дизель ёқилғиси, Джет А-1 авиакеросинини тайёрлаш, шунингдек, истъемолчиларга жўнатиладиган нефть маҳсулотлари ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини ўрганишди.

Маълумот учун: Яқин вақт ичида “Uzbekneftegaz GTL” ёш мутахассисларининг яна бир гуруҳи Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқариш майдонларига юборилади.

Таъкидлаш жоизки, “Uzbekneftegaz GTL” корхонаси Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, ҳозирги кунгача қурилиш-монтаж ишлари якунланди, технологик ускуналар босқичма-босқич ишга туширилмоқда.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати