Шахмат мусобақаси ғолибларига эсдалик совғалари топширилди
Олдин хабар берганимиздек, "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан жорий йилнинг 25 сентябрь куни Тошкентдаги Халқаро шахмат академиясида соҳа ходимлари ўртасида шахмат бўйича турнирда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари фахрли ўринларни эгаллашган эди: Хасанова Лайло - аёллар ўртасида биринчи ўрин, Тиллаев Шавкат - эркаклар ўртасида иккинчи ўрин.
Бухоро НҚИЗ бош муҳандиси Б.Мустафоев раҳбарлигида видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғилишда шахмат турнирида муваффақиятли иштирок этган ғолибларнинг меҳнати алоҳида эътироф этилди. Бухоро НҚИЗ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан қимматбахо эсдалик совғаси - ноутбук Л.Хасанова ва Ш.Тиллаевга топширилди.
«Мусобақа биз учун жуда яхши ўтди. У ерда тизимдаги бошқа корхона вакилларига қарши ўйнадим ва уларни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритдим. Биринчи ўринни эгаллаб, шоҳсупага кўтарилганимдан жуда хурсандман. Шахматчилардан Гулрухбегим Тохиржоновага ҳавас қиламан, унинг мухлисиман. Келажакда янада юқори натижаларга эришмоқчиман », – деди Лайло Хасанова.
Ушбу мусобақалардаги ходимларимизнинг фаол иштироки нафақат завод, балки нефть-газ соҳаси обрўсини кўтарди.
Ҳамкасбларимизни шахмат бўйича мусобақалардаги муваффақиятли иштироки билан табриклаймиз!!!