8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам концерти бўлиб ўтди
Халқаро хотин-қизлар куни арафасида "Нефтчилар" маданият саройида концерт бўлиб ўтди.
Тантанали байрамга барча Бухоро НҚИЗнинг барча бўлинмалари ва маъмуриятининг гўзал вакиллари таклиф этилди.
Директор ўринбосари Нурали Примов мўътабар аёлларимизни "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва Бухоро НҚИЗ раҳбарияти номидан табриклади. Ўзининг қутлов нутқида корхона ишини аёлларсиз тасаввур қилиб бўлмаслиги ва улар тинимсиз меҳнатсеварлик ва чинакам маҳорат намунаси эканлигини таъкидлади.
Завод ва Маданият саройи ижодий жамоалари томонидан байрам концерти намойиш этилди. Концерт иштирокчилари томонидан аёлларга совға сифатида кўплаб ёрқин ва ранг-баранг чиқишлар тайёрланди.
Бир соатдан кўпроқ вақт давомида фаоллар зали саҳнасида қўшиқлар ва бетакрор рақслар тўхтамади. Бухоро НҚИЗнинг гўзал жинс вакилларини барча баҳор байрами билан табриклади. Концерт ёқимли ҳис-туйғулар ва таассуротлар гулдастасини тортиқ қилди.
Фоторепортаж
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати