Бухоро НҚИЗ ва И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (МТУ) университети филиали ўртасидаги ҳамкорлик тарихидаги янги саҳифа
2020 йил 19 ноябрда Бухоро НҚИЗ ҳудудида корхона раҳбарияти ва И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) университети филиали вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар малакали мутахассисларни ҳамкорликда тайёрлаш истиқболларини батафсил муҳокама қилишди.
Учрашув доирасида Олий таълим муассасаси(ОТМ) билан биргаликда ишлашда Бухоро НҚИЗ негизида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (МТУ) университети филиали ҳамкорликдаги илмий изланишлар ва назарий ишланмаларни амалга ошириш, мутахассисларни тайёрлаш сифатини, илмий-педагогик ва муҳандис-техник ходимларнинг малакасини оширишга қаратилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бухоро НҚИЗ директори A.A.Фазилов меҳмонларга корхонани ривожлантириш стратегияси, шунингдек, концепция, корхонадаги таркибий ўзгаришларнинг мақсадлари ва вазифалари ҳақида сўзлаб берди. Заводнинг асосий ва қимматли манбаларидан бири малакали мутахассислар эканлиги, уларнинг ортида улкан салоҳият ва кўп йиллик тажриба турганлиги таъкидланди.
Бухоро НҚИЗ ҳар бир ишчининг меҳнатини қадрлайди, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини, шунингдек, ривожланиш ва ўсиш учун максимал имкониятларни яратишга ҳаракат қилади. Касбий маҳоратга эришишнинг асосий йўли сифатли тайёргарликдан бошланади. Бухоро НҚИЗда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув маркази ташкил этилган. Корхонанинг ҳар бир цехи ўз ўқув синфига эга.
Маълумот учун: ёш мутахассисларни тайёрлаш, улар томонидан ишлаб чиқариш кўникмаларининг эгалланиши учун Бухоро муҳандислик-технология институти, Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент давлат техника университети, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (МТУ) университети филиали ва Бухоро нефт ва газ саноати коллежи билан биргаликда ҳар йили ушбу ОТМлар талабаларининг ишлаб чиқариш ва битирувгача амалиёти ташкил этилади.
Aмалиётни ташкил этиш жуда фойдалидир, кўп маълумот беради ва ёшларга ўқишни тамомлагандан сўнг онгли равишда иш жойини танлашга имкон беради. Aмалиётни тугатгач кўплаб талабалар нефть ва газ саноати корхоналарида ишлаш истагини билдирадилар.
"Ёшларнинг юқори сифатли касбий таълими олишлари муҳим", – деди университет ректори A.Магрупов. – “Иқтидорли талабаларни энг янги технологиялар билан жалб қилиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилиш бизнинг бурчимиздир.
Ишчи учрашувдан сўнг, университет вакиллари учун Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқариш майдонлари бўйлаб таништирув экскурсияси уюштирилди, шунингдек, корхонанинг ўқув хоналари кўздан кечирилди ва И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) университети филиали илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Маълумот учун: И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) университетининг Тошкентдаги филиали Ўзбекистон Республикаси Президенти республикада нефть-газ ва нефт-газ-кимё саноатида юқори малакали, олий маълумотли кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2007 йилнинг 12 январдаги Президент қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Учрашув давомида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) университети филиали ва Бухоро НҚИЗ ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати