March 27

“Бухоро НҚИЗ”да самарадорликни ошириш бўйича KPI тизими тақдим этилди

2025 йил 27 март куни Бухоро НҚИЗнинг кичик мажлислар залида
“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги корхоналарда самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (KPI) тизимини жорий этишга бағишланган тақдимот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппарати вакиллари, жумладан,
HR департаменти мутахассислари, шунингдек, Бухоро НҚИЗ раҳбарияти, етакчи муҳандислари, хизмат ва цех бошлиқлари иштирок этди.

Тақдимот доирасида KPIни жорий этишнинг мақсад ва тамойиллари, унинг ходимлар мотивациясини ошириш, меҳнатни баҳолашнинг самарали тизимини шакллантиришдаги роли батафсил ёритиб берилди. Иштирокчиларга асосий кўрсаткичларни қандай тўғри ишлаб чиқиш, уларни танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги, шунингдек, KPI корхонанинг стратегик мақсадларига эришишга қандай ҳисса қўшиши тушунтирилди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва KPIни ишлаб чиқариш фаолиятида қўллашнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишди.

KPI тизими “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарини барқарор ривожлантиришга қаратилган операцион ва иқтисодий самарадорликни оширишнинг мақбул воситаси сифатида қаралади.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати