February 5, 2022

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи хавфсизлик бўйича республиканинг энг илғор объекти сифатида эътироф этилди

“Ўзбекистон Республикаси ўта муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлашни ташкил этишни назорат қилиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг танлов ўтказиш ва ғолибларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан республиканинг тоифаланган объектлар ўртасида алоҳида номинациялар бўйича танлов ўтказилди.

2022 йил 22 январь куни ўтказилган навбатдаги танлов натижаларига кўра Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи “Хавфсизлик талабларига риоя қилиш бўйича энг илғор ўта муҳим объект” ва “Ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги энг илғор Фуқаро муҳофазаси тузилмаси" номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.

Кубок ва сертификатлар Ўта муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлашни ташкил этишни назорат қилиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг йиғилишида топширилди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш, тизим корхоналарининг ёнғин ва саноат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ва бугунги ғалаба тизим мутахассисларининг ҳар томонлама ҳамжиҳат меҳнати самарасидир.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати