February 15, 2021

Коррупцияга қарши курашишда комплаенс назорат тизимининг ўрни ва аҳамияти

Компаниялар фаолиятининг шаффофлигини, корпоратив бошқарув даражаси ва инвестиция жозибадорлигини таъминлаш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимидаги корхоналарда комплаенс назорат қилиш тизими механизми жорий этилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ комплаенс инпекторлари томонидан тизимдаги корхоналарда ўқув тренинглари ташкиллаштирилмоқда.

Куни кеча, 2021 йил 11 февраль куни, Бухоро НҚИЗда комплаенс етакчи инспектори У. Абдурахимов иштирокида "Коррупцияга қарши курашда комлаенс назорат қилиш тизими: ўрни ва аҳамияти" мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда корхонанинг бўлим, цех, хизматларининг бошлиқлари, ўринбосарлари ва мутахассислари иштирок этди. Тренинг давомида иштирокчиларга презентацион материалар тақдим қилинди.

Иштирокчилар коррупцияга қарши курашишнинг долзарблиги, коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимининг ривожланиши, мазкур соҳадаги халқаро стандартлар ва хорижий тажриба ҳамда комплаенс назорат тизимини “Бухоро НҚИЗ” МЧЖга тадбиқ этиш истиқболлари билан танишишди.

Семинар интерфаол шаклда бўлиб ўтди, унда барча иштирокчилар ўқув жараёнига жалб қилинди, манфаатлар тўқнашувини бошқаришнинг намунавий мисолларидан фойдаланилди, уларнинг билимлари мустаҳкамланди.

Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати