Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида спорт ва интеллектуал мусобақалар ўтказилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида (Бухоро НҚИЗ) ишчи-ходимлар ўртасида қатор маданий-оммавий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.
14–15 август кунлари “Нефтчи” спорт-соғломлаштириш мажмуаси ҳамда “Ёшлар” меҳмонхонаси спорт залида цехлараро спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Аёллар ўртасида 5 йўналишда — волейбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва дартс, эркаклар ўртасида эса 2 йўналишда — тош кўтариш ва арқон тортиш бўйича беллашувлар ўтказилди.
Мусобақалар ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоа ичида бирдамлик ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Беллашувлар якунига кўра қуйидагилар ғолиб ва совриндорлар сифатида аниқланди:
1-ўрин — Исмоилова Насиба (БҲГТЦ);
2-ўрин — Раззоқова Набиҳур (КХТҲЮХ);
3-ўрин — Имомова Зулфия (СТ ва ОЦ).
1-ўрин — Фармонова Шоира (ТСҚ);
2-ўрин — Шокирова Раҳима (ЭТЦ);
3-ўрин — Аллаярова Ҳамида (СТ ва ОЦ).
1-ўрин — Саъдуллаева Малика (БҲГТЦ);
2-ўрин — Сафарова Бодом (ИО, УЖФ ва КХЦ);
3-ўрин — Ҳамроқулова Соҳиба (МИХБХ).
- Дартс:
- 1-ўрин — Рўзиева Мавлуда (ЎНААЦ);
- 2-ўрин — Бақоева Холида (ЗМТ);
- 3-ўрин — Сафарова Сайрам (ИО, УЖФ ва КХЦ).
- Тош кўтариш:
- 1-ўрин — Икромов Азим (ЎНААЦ);
- 2-ўрин — Раҳимов Бобошер (ИО, УЖФ ва КХЦ);
- 3-ўрин — Болтаев Шавкат (ҚХ).
- Арқон тортиш:
- 1-ўрин — БҲГТЦ;
- 2-ўрин — ЎНААЦ;
- 3-ўрин — ИО, УЖФ ва КХЦ.
Интеллектуал беллашув
15 август куни “Нефтчилар” маданият саройида завод ишчи-ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам ташкил этилди. Беллашувда турли цех ва бўлим жамоалари иштирок этиб, билим ва заковат синовидан ўтишди.
- 1-ўрин — 20-цехнинг “Лидерлар” жамоаси;
- 2-ўрин — 10+32-цехнинг “Эрудит” жамоаси;
- 3-ўрин — 2-цехнинг “Машъала” жамоаси.
Спорт ва интеллектуал беллашувларда ғолиб ва совриндор жамоалар завод касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалар ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ўтказилган спорт ва интеллектуал тадбирлар ишчи-ходимларнинг соғлом турмуш тарзига қизиқишини кучайтириш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маънавий-маърифий савиясини оширишда муҳим қадам бўлди.
Завод маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси келгусида ҳам ходимлар учун спорт, маданий ва маърифий тадбирларни изчил ташкил этиш орқали уларнинг самарали меҳнат қилишлари ва ижтимоий ҳаётини бойитишга катта эътибор қаратмоқда.