March 24

Азим Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирилди 

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, муносиб меҳнат ва яшаш шароитини яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Наврўз байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида жорий йилнинг 22-23 март кунлари заводимиз равнақи учун муносиб ҳисса қўшган, ўзларининг касбий маҳорати ва намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлаётган аёлларни рағбатлантириш мақсадида Бухоро НҚИЗ Касаба уюшма қўмитаси кўмагида заводнинг 50 нафар ходими учун тарихий-маданий меросга эга қадимий ва ҳамиша гўзал Тошкент шаҳрига икки кунлик саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, жумладан “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси унинг ҳудудида жойлашган “Шон-шараф” давлат музейи, Оқ сарой бўйлаб сайр қилишди, Минор масжиди, Хазрати Имом майдони зиёрат қилинди. Шунингдек, аёлларимиз "Баҳор наволари" гала концерт дастуридан баҳраманд бўлишди. Сеҳрли шаҳар номи билан машҳур Magic City ҳамда Tashkent City Parkига ташриф буюришди.Tashkent City Parkидаги мусиқали фаввора дастурларини томоша килишди.

Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ташаббуси билан уюштирилган мазкур сайёҳлик тадбири иштирокчиларга манзур бўлди, улар томонидан алоҳида эътироф этилди. Саёҳатчилар Бухоро НҚИЗ Касаба уюшма қўмитасига, завод раҳбариятига мазмунли саёҳат учун миннатдорчилик билдирдилар.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ матбуот хизмати