"Нефтчилар" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди
Куни кеча Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли “Нефтчилар” маданият саройи фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда завод ишга туширилганлигининг 24 йиллиги байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрамда завод раҳбарияти, ишчи-ходимлар ва тумандаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари қатнашди.
Бу йилги мустақиллик тадбирлари республикамизда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”шиори остида нишонланмоқда. Она юртимизнинг барча гўшалари сингари бизнинг заводимизда ҳам ушбу байрамга кенг тайёргарлик кўрилди.
Тадбир маданият саройи, БНҚИЗ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли
99265-ҳарбий қисм ва Бухоро ҳарбий гарнизони оркестри ва фахрий қоровул взводи ҳамкорлигида ташкил этилди.
Байрамни ҳарбий гарнизон оркестри Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини ижро этиш билан бошлаб берди.
БНҚИЗ Бош муҳандиси Б.Ж. Мустафоев cўзга чиқиб, йиғилганларни ушбу икки муҳим сана муносабати билан табриклади байрам тадбирини кўтаринки кайфиятда томоша қилишни тилади.
Тадбирда тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли 99265-ҳарбий қисми командири майор З.О. Каримов ва Қоровулбозор туман хоким ўринбосари Ш.Ҳ. Рахмонова сўзга чиқишди.
Таъкидлаш жоизки, ҳарбий гарнизон оркестрининг мусиқали, фахрий қоровул взводининг кўргазмали чиқишлари йиғилганларга жуда манзур бўлди. Чунки ҳар доим ҳам эстрада йўналишидаги кўшиқларни улар ижросида эшитавермаймиз.
Қуйида бугунги байрам тадбирининг фото ва видеолавҳалари эътиборингизга ҳавола этилади.
#фоторепортаж
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати