AS 9100D бўйича ташқи аудитнинг иккинчи босқичи бошланди
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ нинг сифат менежменти тизими AS 9100D “Сифат менежменти тизими. Авиация, космос ва мудофаа ташкилотлари учун талаблар” халқаро стандартига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида заводда олиб борилаётган сертификацион халқаро ташқи аудитнинг 2-босқичи аудит дастури доирасида бугун 21-ноябр куни “Бухоро НҚИЗ” МЧЖда масъул раҳбар ходимлар иштирокида очилиш йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишдан сўнг “Management Certification” МЧЖ ҳамкорлигидаги “DNV” (Det Norske Veritas) сертификатлаш органининг италиялик етакчи аудитори Джангуидо Андольфи ва “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори А.А.Фазилов, бош муҳандис Б.Ж.Мустафоевлар ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ нинг республика ва дунё бозоридаги мавқеи, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари ва уларнинг сифат кўрсаткичлари, технологик жараёнларни такомиллаштириш ва модернизация қилиш, истеъмолчилар талабларига мослашиш, пешқадамлик ва жамиятнинг истиқболдаги режалари борасида суҳбат олиб борилди.