March 4, 2022

Ҳурматли Фуқаро муҳофазаси тузилмаси ходимлари!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганлигининг 26 йиллиги муносабати билан чин юракдан муборакбод этаман.

Ушбу соҳа фуқаро муҳофазаси тузилмаларида фаолият юритадиган шахсий таркибдаги барча ишчи-ходимлардан хар қандай фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишида кучли ирода, ўткир зеҳн, тезкор қарор қабул қилиш қобилияти талаб қилинади.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, инсонлар ҳаётини, фуқароларни ҳимоялашда тузилма аъзолари зиммасига улкан масъулият юклайди. Ушбу масъулиятни чуқур англаган ҳолда сидқидилдан ҳаракат қилиб, ишчи-ходимларимиз ва завод ҳудудини муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз учун сизга ташаккур айтамиз.

Жорий йилда “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Фуқаро муҳофазаси тузилмалари Республикада “Энг илғор фуқаро муҳофазаси тузилмаси” сифатида эътироф этилиши корхонамиз ходимларининг ўз касбига муҳаббати, олға интилиши, ишчи жамоаси орасида эса дўстона муҳитнинг яратилганлигидан далолат беради.

Ўйлайманки, Мобилизация ишлари ва фуқаро муҳофазаси хизмати бошчилигида ўтказиладиган махсус-тактик ўқув машғулотлари бундан кейин ҳам нафақат тизимдаги, балки республикада ҳам энг намунали бўлишда давом этади.

Мард, жасур ходимларимизни, Фуқаро муҳофазаси тузилмаси аъзоларини касб байрамлари билан яна бир бор табриклайман! Сизга соғлик, сабр-бардош, туганмас қатъият, мардонавор ютуқлар ва натижалар тилайман. Кўтаринки кайфият ва сўнмас ирода сизни тарк этмасин!

Ҳурмат билан, "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ директори

А.А. Фазилов