Бухоро НҚИЗ ёш мутахассислари акцияда фаол қатнашишди
Олдин хабар берганимиздек, кеча Бухоро шаҳридаги "Фавворалар" майдонида Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар кўмагида "Ёшларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини ошириш" мавзусида акция бўлиб ўтди.
Ёшларнинг сайлов билан боғлиқ билимларини ошириш, уларнинг мазкур сиёсий жараёнга нисбатан масъулиятини оширишга қаратилган ушбу акцияда вилоят ёшлари, ОТМ талабалари, ташкилотларнинг ёш мутахассислари, қаторида "Ўзбекнефтгаз" АЖ номидан Бухоро НҚИЗ ёшлари қатнашди.
Акция доирасида "Ўзбекистон учун 100 ғоя"лойиҳаси, "Ўз келажагимни ўзим белгилайман - Сизчи?" иншолар танлови, "Мунозара" интеллектуал беллашувлари, Yoshsaylovchi.uz электрон платформасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ёшларга интернет тармоқлари орқали сиёсий соҳалар ва тизимларга оид сўнгги маълумотларни ҳамда ахборотларни доимий равишда асосли тарзда етказиб бериш мақсадида ташкил этилди. Мазкур платформа интернет тармоғи фойдаланувчилари, асосан ёшларни сиёсий-ижтимоий соҳадаги ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, Бухоро НҚИЗ ёшлари иншолар танлови, телеканаллар викториналарида фаол иштирок этиб эсдалик совғаларини қўлга киритишди.
Ушбу акция завод ёшларини нафақат вақтни сермаҳсул ўтказиш, балки янги билимларни эгаллаш, тажриба алмашиниш учун яхши имконият бўлди.