September 3

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!”

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилганига 28 йил тўлиши муносабати билан заводимизда кенг кўламли байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу йилги тантаналар “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” эзгу ва фахрли шиор остида ўтмоқда.

Мазкур сана муносабати билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан меҳнат фахрийлари учун байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда заводимиз тараққиётига катта ҳисса қўшган нуроний устозлар ва меҳнат фидоийлари иштирок этдилар. Улар самимий мулоқот ва хотиралар орқали заводнинг илк йилларидаги меҳнат жараёнлари, қийинчилик ва муваффақиятли лаҳзаларини ёдга олдилар.

Фахрийлар ёш авлодга самимий тилаклар билдириб, уларни Ватанга садоқат, меҳнатга муҳаббат ва миллат тараққиёти йўлида сидқидилдан хизмат қилишга чорладилар. Завод маъмурияти эса ўз навбатида меҳнат фахрийларига доимий эътибор ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ҳаётини муносиб қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар изчил давом этишини таъкидлади.

Бундай тадбирлар нафaқaт байрам тароватини оширади, балки авлодлар ўртасидаги маънавий боғланишни мустаҳкамлайди. Фахрийларга ҳурмат — корхонанинг ёрқин анъанаси бўлиб, ҳар бир ходим учун ибрат ва куч-ғайрат манбаидир.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ PR бўлими