September 29, 2021

Бухоро НҚИЗда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун ўқув машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сон қарори билан тасдиқланган дастурнинг 10-бандида хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида kurslar.huquqiyportal.uz электрон платформасида бепул онлайн ўқув курслари жойлаштирилган.

Бухоро НҚИЗда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлимида ушбу электрон платформадан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди. Ўқув машғулоти давомида kurslar.huquqiyportal.uz сайтидан фойдаланиш тўғрисида маълумот ва билимлар берилди.

Маълумот учун: Курслар ҳуқуқий саводхонликни ошириш истагида бўлган фуқаролар учун тақдим этилади. Курслардаги мавжуд дарсларни ўзлаштириб бўлгандан кейин берилган тест синовида умумий тўплаш мумкин бўлган 100 балдан камида 56 бални тўплаган курс қатнашчиларига автоматик тарзда махсус электрон сертификат тақдим этилади.
Сайтдаги мавжуд барча мавзули ҳуқуқий курслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилади.

Бухоро НҚИЗ Матбуот хизмати