Сув таъминоти ва оқава цехида бир кун(фотолавҳа)
Сув таъминоти ва оқава цехининг асосий мақсади Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини, “Нефтчи” шаҳарчасини ичимлик ва хўжалик суви билан таъминлаш, заводнинг технологик қурилмаларини айланма ва ёнғинга қарши сув билан узлуксиз таъминлаш, завод ва “Нефтчи” шаҳарчасидан чиқадиган оқава сувларни технологик регламент асосида тозалашдан иборат.
Аму-Бухоро канали вилоятлараро бошқармасидан хўжалик суви I сув кўтариш иншооти орқали олиниб II сув кўтариш иншоотига тозаланган ичимлик суви тайёрлаш учун юборилади.
II сув кўтариш иншоотида сувни тозаланган ичимлик сувига айлантириш учун кимёвий реагентлар қўшиб технологик регламент асосида меъёрий сифат кўрсаткичигача тозаланади. Тозаланган ичимлик суви 41 км узунликдаги Ø720 ммли қувур орқали III сув кўтариш иншоотига юборилади. III сув кўтариш иншоотидаги ҳар бири 6000 м3ли 2та ҳовузларда сув заҳираси яратилади. III сув кўтариш иншоотида ичимлик суви зарарсизлантирилиб заводга ва аҳолига қувурлар орқали юборилади.
Цех қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади:
1.Ташқи сув таъминоти:
Сув олиш иншооти(I сув кўтариш иншооти);
Ичимлик суви тайёрлаш иншооти(II сув кўтариш иншооти);
Сув тақсимлаш иншооти(III сув кўтариш иншооти);
2. Цехнинг ташқи иншоотлари:
Шаҳар сув оқава тозалаш иншооти;
Чўкма қолдиқларни йиғиш иншооти;
Совутиш насос станцияси;
3.Цехнинг ички иншоотлари:
Ёнғинга қарши сув таъминоти тизими;
Айланма сув таъминоти участкаси;
Завод оқава сувларини тозалаш иншооти.
Оқава сув тармоғи 2 турга бўлинади: саноат ва маиший. Бу иншоотда саноат оқаваси 3 босқичда тозаланади:
1. Механик усул;
2. Физик-кимёвий усул;
3. Биологик усул.
Қуйида механик тозалаш иншоотида оқавадан нефть қолдиқларини ажратиб олиш жараёни намойиш этилади.
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати.