January 5, 2023

"Ўзбекнефтгаз" АЖ: “Бухоро НҚИЗ”нинг 2022 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича натижалари сарҳисоб қилинди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимига кирувчи Бухоро НҚИЗда корхона фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар ижроси бўйича якунлари сарҳисоб қилинди.

2022 йил Бухоро НҚИЗ учун жадал ривожланишнинг яна бир босқичи бўлди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида нефтни қайта ишлаш заводи кенг кўламли лойиҳаларни тизимли равишда амалга ошириб, мамлакатимиз истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан режали таъминлаб, изчил олға бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизда нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёсининг импорт ўрнини босиш, иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан тизимда белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган мақсадли дастур амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2022 йилда Бухоро НҚИЗда Суюлтирилган углеводород гази(СУГ)ни автоцистерналарга қуйиш қурилмаси муваффақиятли ишга туширилди. Нафақат Бухоро вилояти, балки республикамизнинг бошқа ҳудудларини ҳам нефть маҳсулотлари билан таъминлаш имконини берувчи нефть қуйиш эстакадаси (НҚЭ) ишга туширилди.

2022 йилда Ўзбекистон тарихида биринчи марта Евро-6 синфидаги экологик тоза ва сифатли дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тарихида биринчи марта ISO 45001:2018 халқаро стандартидаги платина сертификати олинди.

Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва кенгайтириш доирасида GTL синтетик нафтасининг биринчи партияси қабул қилинди, ундан автомобиль бензинининг машҳур русумларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Бухоро НҚИЗда технологик янгилаш, инновацион технологияларни жорий этиш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маърифий йўналишларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Ҳудудларда қулай экологик вазиятни сақлаш борасида мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

Табиатга ғамхўрлик доимо “Ўзбекнефтгаз” АЖ стратегиясининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Бухоро НҚИЗ фаолиятининг яна бир муҳим йўналиши атроф-муҳит билан бевосита боғлиқ бўлган Jet-A-1-SSF газ турбинали двигателлари учун ярим синтетик авиация ёқилғиси ишлаб чиқаришдир.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Бухоро НҚИЗда кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди. Корхонанинг барча инфратузилмаси синтетик ёқилғини қабул қилишга тайёрланиб, уни Jet-A-1 (SSF) авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш учун тайёр маҳсулот даражасига етказиш бўйича тўлиқ дастур ишлаб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида корхона ANAB аккредитациясига эга халқаро сертификат ва эсдалик “Сифат белгиси” соҳибига айланди.

Қайд этиш жоизки, “Бухоро НҚИЗ ” МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг OASIS маълумлотлар базасига киритилган ягона корхонаси бўлиб, Airbus, Honeywell, Lufthansa каби авиация соҳасида дунёнинг энг йирик компаниялари, жаҳондаги маҳсулот ишлаб чиқарувчилари билан бир хил рўйхатга киритилди.

Ўз навбатида, 2022 йилда Бухоро НҚИЗда 317,372 минг тонна экологик дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди, шундан 94,944 минг тонна Евро-4, 53,910 минг тонна Евро-5 ва 3,421 минг тонна Евро-6, 993,391 минг тонна автомобиль бензини (бу миқдор заводнинг 25 йиллик тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди).

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқаришни модернизация ва реконструкция қилиш, оптималлаштириш, энергия тежовчи ускуналар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар дастури доирасида Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия сарфини оптималлаштириш имконини берувчи қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилди.

Натижада Бухоро НҚИЗда 2022 йилда 8711,6 минг кВт/соат (106,8 фоиз) электр энергияси ва 1105,7 минг м3 (110,1 фоиз) ёқилғи гази тежалиши таъминланди.

Ўз навбатида заводда умумий қуввати 255 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ва умумий ҳажми 12,2 минг литр бўлган қуёш сув иситгичлари ишга туширилди.

Бугун Ўзбекистонда мутлақо янги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-маънавий, илмий-маърифий муҳит шаклланди. Мамлакатимизда улкан бунёдкорлик ишлари, тарихий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ҳар томонлама ривожланган “Янги Ўзбекистон” яратилмоқда.

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинган эди.

Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи якунлари бўйича белгилаб берилган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида объектларни тезкор муддатларда ободонлаштириш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитлари яратиш тўғрисида мутасаддиларга топшириқлар юклатилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ кўмагида Бухоро вилоятида учта объект: болалар боғчаси, спорт мажмуаси ва стадион қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ўтган йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида Бухоро НҚИЗ Касаба уюшма қўмитаси ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан 40 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Ишчи-ходимлар ва уларнинг фарзандлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган оммавий-маданий тадбирлар, хайрия тадбирлари, шунингдек, экологик таълим, атроф-муҳитни асраш ва табиатга ҳурмат кўрсатиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатишни тарғиб қилувчи тадбирлар шулар жумласидандир.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кенг кўламли стратегик дастури энергетика тармоғининг барқарор ишлашига катта ҳисса қўшмоқда.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати