“Ўзбекнефтгаз” AЖ делегацияси “KIOGE-2021 27-Қозоғистон “Нефт ва газ” халқаро кўргазма ва конференцияси”да иштирок этди
2021 йил 5-7 октябрь кунлари Нур-Султон(Қозоғистон)да KIOGE-2021 27-Қозоғистон “Нефт ва газ” халқаро кўргазма ва конференцияси” бўлиб ўтди, унда “Ўзбекнефтгаз” AЖ вакиллари қатнашди.
KIOGE-2021 кўргазмасида Aвстрия, Баҳрайн, Беларуссия, Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Нидерландия, Россия ва Хорватиядан 156 компания иштирок этди.
2700 кв.м.ли кўргазма майдони нефть ва газ саноатининг 13 дан ортиқ соҳалари, жумладан геология ва геофизика, рақамлаштириш, бузмас назорат, муҳандислик ечимлари, инфратузилмани ривожлантириш кабиларни қамраб олди.
Кўргазма доирасида "Ўзбекнефтгаз" AЖ делегацияси аъзолари компаниялар вакиллари, хусусан “Lukoil Lubricants Центральная Азия” МЧЖ(Қозоғистон) билан бир қатор ишчи учрашувлар ўтказишди. Унда муҳокама қилинадиган мавзу “Ўзбекнефтгаз” AЖ савдо белгиси остида мотор мойларини ишлаб чиқаришда ҳамкорликка қаратилган эди.
Маълумот учун: “KIOGE-2021 27-Қозоғистон “Нефть ва газ” халқаро кўргазма ва конференцияси” – бу инновацион технологиялар ва нефть-газ саноати ривожланишининг асосий тенденцияларини тақдим этиш учун обрўли платформа. Саноатнинг муҳим воқеаларидан бири сифатида у тегишли иқтисодий ғояларни ишлаб чиқишга ва нефть-газ сектори учун аниқ ечимларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
“Ўзбекнефтгаз” AЖ мутахассислари учун KIOGE-2021 кўргазмасига ташриф буюриш жаҳон компаниялари мутахассислари билан шахсан учрашиш, шунингдек, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун ажойиб имконият бўлди.