"Бухоро НҚИЗ ходимларининг футбол ютуқлари
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратилди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида футбол инфратузилмасини яратиш, ёш иқтидорларни мунтазам равишда мусобақа ва турнирларни ташкил этиш орқали аниқлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Энг машҳур ва оммабоп спорт турлари: футбол, волейбол, баскетбол, енгил атлетика, сузиш, кураш, шахмат ва бошқалар.
Мамлакатимиз келажаги учун ёш авлоднинг аҳамиятини тушуниб, "Ўзбекнефтгаз" тизимида спортни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Нефть-газ тизимига кирувчи деярли барча корхоналарда спорт-соғломлаштириш мажмуалари барпо этилган. Уларда нафақат ёш авлод, болалар ва ўсмирлар, балки корхона ходимлари ҳам қулай шароитларда спорт билан шуғулланиш имкониятига эга.
Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ўз ҳамкасбларини касбий фаолиятдан ташқаридаги фаоллигини рағбатлантиради, бу иш сифати ва самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ директори Aкбар Фазилов таъкидлаганидек, корхонада спортни қўллаб-қувватлаш – бу ғурурланиш мумкин бўлган яхши анъаналардан биридир.
Футбол корхона учун асосий спорт турларидан биридир. Қайд этиш жоизки, ушбу спорт анчадан буён энг оммабоп тури бўлиб келган, ахир бу бутун дунё севадиган гўзал ўйин.
Корхона бу йил биринчи марта "Мини футбол бўйича директор кубоги"ни ўтказди, ундан асосий мақсад Бухоро НҚИЗнинг энг фаолларини аниқлаш ва кучли футбол жамоасини шакллантириш эди.
Завод цехларининг ҳар бир жамоаси ғалаба қозонишга интилди, бу ерда ҳамма шу мақсадда бирлашди, бунинг натижасида меҳнат жамоаси янада аҳиллашди. Матчлар жамоалар ўртасидаги дўстлик, ўзаро тушуниш ва ҳурматни ёрқин намоён этди.
Ёш мухлислар – ходимларимизнинг фарзандларини трибуналарда кўриш жуда қувонарли бўлди. Ота-оналар уларга бугунги кунда спорт билан шуғулланиш қанчалик муҳимлигини шахсий намуна билан кўрсатиб беришди.
Мусобақа натижасида ёш ихлосмандлардан иборат кучли жамоа шаклланди. "Иштирок этиш ва ғалаба қозониш!" – футбол жамоасининг шиори. Айнан ёшлар доимо биринчи бўлишга интилишлари қувонарлидир.
Ҳар йили "Ўзбекнефтгаз" AЖ йирик спорт тадбирларини қўллаб-қувватлайди.
Бу йил соҳа учун муҳим жиҳатлардан бири "Ўзбекнефтгаз" AЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Aбдуллаевнинг "Бунёдкор" футбол клуби Президенти этиб расман тайинланиши бўлди.
Бошқарув раисининг ташаббуси билан шу йилнинг 3 мартида футбол бўйича "Ўзбекнефтгаз чемпионати" бошланди.
Унда "Ўзбекнефтгаз" AЖ тизимига кирувчи марказий аппарат, бошқарма, завод ва корхона ходимларидан шакллантирилган жамоалари иштирок этишди.
Бу ерда жамоамиз "Ўзбекнефтгаз" кубоги учун курашда фаол иштирок эта бошлади.
"Бизнинг футболчилар ярим финалга бир қадам яқин эди, юқори сифатли ва ажойиб ўйин кўрсатди, футбол истиқболларини кўрсатиб берди. Футболнинг ашаддий мухлиси сифатида жамоамиз муваффақиятларини кузатишга ҳаракат қилдим ”, – деб таъкидлади Aкбар Фазилов.
Куни кеча Бухоро НҚИЗ футбол жамоаси дам олиш кунларини очиқ ҳавода фаол ўтказди ва яна ажойиб натижаларга эришди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги " Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш ва ташкилотларда ишлайдиган ходимларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Соҳил футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
10 сентябрдан 12 сентябргача Шўртан газ-кимё мажмуасининг "Геолог" ихтисослаштирилган майдончасида Соҳил футболи бўйича вилоятлар терма жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада вилоятларнинг турли корхона ва ташкилотлари вакилларидан ташкил топган ўнта жамоа иштирок этди.
Бухоро вилояти номидан қатнашиш жамоамиз учун катта шараф эди. Ушбу турдаги мусобақада футболчиларимиз яхши жисмоний тайёргарлик ва тўпни моҳирона бошқариш қобилиятини намойиш этишди. Натижада Бухоро НҚИЗ терма жамоаси чемпионатнинг кумуш медалини қўлга киритди.
Футбол шунчаки ўйин эмас, унинг ўзига хос ҳаёт фалсафаси, қоидалари, анъаналари бор.
"Мен ёш жамоамизга танланган йўлдан оғмай ҳаракат қилиш, ҳар бир ғалабага ўжарлик ва қатъият билан боришни, юқори мукофотларга сазовор бўлишни тилайман!". Aкбар Фазилов, “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори.