November 1, 2022

Раҳбар ходимлар учун ўқув семинари ўтказилди

Бугун Бухоро НҚИЗнинг Юридик хизмат, Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлимлари ҳамкорлигида завод таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари учун ўқув семинари ташкиллаштирилди.

Унда жорий йилнинг 14 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган, асосий мақсади давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятига оид ва хизматдан ташқари одоб-ахлоқи, жамоатчилик билан муносабатларига доир қоидаларга риоя этилишини таъминлаш бўлган “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори ижроси кун тартибига қўйилди.

Семинарни олиб борган Юридик хизмат ҳуқуқшуноси Зарнигор Умарова томонидан шу вақтгача давлат хизматчиларининг ишдан ташқари вақтлардаги хулқ–атворини тартибга солувчи, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид талаблар, одоб-ахлоқи қоидаларини назорат қилиш ва давлат хизматчиларини ҳимоя қилиш каби умумий одоб-ахлоқ қоидалари белгиланмаганлиги, ушбу қарор билан давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларининг тасдиқлаиши юқорида санаб ўтилган барча муносабатларни ҳал этишга ҳуқуқий ечим бўла олиши тушунтириб ўтилди.

Маълумот учун: қарорда касбий маданият ва хизмат фаолиятига оид одоб-ахлоқ қоидалари, хизматдан ташқари, жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда, хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид одоб-ахлоқ қоидалари, шунингдек, давлат хизматчиларининг манфаатини ҳимоя қилиш, Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик, одоб-ахлоқ комиссияси фаолияти белгилаб берилган.

қарор матни билан танишиш

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати