Бухоро НҚИЗ касаба уюшма қўмитаси фаолияти эътироф этилди
Бугун Бухоро вилояти ҳокимлигида 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари!” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, касаба уюшмалари фаоллари, жумладан Бухоро НҚИЗ касаба уюшма қўмитаси раиси Б.И. Каримов ҳам иштирок этди.
Тадбир давомида турли даражадаги республика кўрик-танлови фаол иштирокчилари номинациялар бўйича тақдирланишди. Таъкидлаш жоизки, Бухоро НҚИЗ касаба уюшма қўмитаси раиси Б.И. Каримов “Касаба уюшмаларига бир йил” эсдалик кўкрак нишонига муносиб деб топилди.
Завод раҳбарияти ва ишчи жамоаси ходимларнинг ижтимоий меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлома қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти юқори баҳоланган Бухоро НҚИЗ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.И. Каримов ва ходимларини бундай эътироф билан табриклайди.