Бухоро НҚИЗ: O’z DSt ISO/IEC 17025-2019 стандартининг янги талқини талабларига мувофиқлик бўйича аккредитация аттестати олинди
Бухоро НҚИЗда Завод марказий таҳлилхонаси(ЗМТ) аккредитация мезонлари ва O’z DSt ISO/IEC 17025-2019 талабларига мувофиқлик бўйича аккредитациядан ўтказилди
Aккредитация “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК мутахассислари томонидан амалга оширилди.
Aсосий мақсад – нефть маҳсулотлари сифат кўрсаткичлари мониторинги жараёнида қабул қилиш, тошириш ва даврий синовларни ўтказиш учун Завод марказий таҳлилхонасининг кадрлар малакаси ва техник жиҳозланишини текшириш.
Лаборатория аккредитацияси доирасига нефть маҳсулотларининг 58 та сифат кўрсаткичлари, жумладан зичлиги, фракцион таркиби, ёниш нуқтаси, олтингугурт ва сувнинг масса улуши, кинематик қовушқоқлик, коксланиш, филтрланишнинг чегаравий ҳарорати ва бошқаларни аниқлаш киради.
Бухоро НҚИЗ таҳлилхонасида қабул қилиш, топшириш ва назорат қилиш, хроматографик усулларда синовлар ўтказиш ва арбитраж намуналарини сақлаш учун ихтисослаштирилган хоналар мавжуд.
В лаборатории Бухарского НПЗ предусмотрены специализированные помещения для проведения приёмо-сдаточных, ходовых, контрольных и хроматографических методов испытаний, склад для хранения арбитражных проб.
Бино микроиқлимини меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ва саноат хавфсизлиги стандартларига мувофиқ сақлаш учун ташқаридан ҳавони ҳайдаш ва сўриб олиш, кондиционирлаш замонавий тизимлари билан жиҳозланган.
Омборлар нефть маҳсулотлари, реагентлар, материаллар ва тез ёнувчи суюқликларнинг стандарт намуналарини сақлашга мўлжаллаб жиҳозланган.
Ҳужжатларни баҳолаш натижаларига кўра ЗМТнинг амалдаги аккредитация мезонларига тўлиқ мувофиқлиги аниқланди.
Мутахассислар лаборатория ходимларининг етарли тажрибага эга эканлигини, синов усуллари ва уларнинг натижаларини қайта ишлаш бўйича меъёрий ҳужжатларни билишини тасдиқлади.
Бухоро НҚИЗ Мараказий таҳлилхонасининг аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги ёзув Aккредитацияланган лабораториялар реестрига киритилди.
O’z DSt ISO/IEC 17025-2019 “Синов ва калибрлаш лабораторияларининг ваколатига умумий талаблар”га мувофиқлик учун аккредитация сертификати, завод лабораториясининг нефть маҳсулотлари бўйича аккредитация соҳасидаги барча сифат кўрсаткичлари бўйича синов ўтказиш ваколатини тасдиқлайди.