September 3

Стандартлаштириш бўйича ўқув курси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги
177-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ходимларни тайёрлаш ва ва қайта тайёрлаш бўлимида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистон стандартлар институти томонидан “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш соҳалари мутахассисларининг корхоналарда стандартлаштириш фаолияти” ихтисослиги бўйича сайёр ўқув курси ташкил этилди.

Унда буғ-ҳаво-газ таъминоти цехи, электр таъминоти цехи, ўлчов-назорат асбоблари ва автоматика цехи метрология хизмати, завод марказий таҳлилхонаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, техник назорат гуруҳи, сифатни бошқариш тизими бўлими ишчи-ходимларининг
билим-кўникмалари оширилди.

Ўқув курси сўнгида барча қатнашчиларга ўқиганлик тўғрисида сертификат топширилди.

Маълумот учун:

Бу йўналишдаги ўқув курслари стандартлаштиришнинг назарий асосларини ўргатиш, миллий ва халқаро стандартлар билан таништириш, маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш, ҳужжатлар тузиш ва расмийлаштириш кўникмасини, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, касбий малака ошириш мақсадида ўтказилади.