November 25, 2022

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда

Хабарингиз бор, юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бу йил якунигача республика бўйлаб 75 миллион дона, келгуси йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди. Ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

Лойиҳага ўз ҳиссани қўшиб келаётган Бухоро НҚИЗ 2022-2023 йилларда
17 555 дона дона мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилиши режалаштирилган бўлиб, 2022 йил куз масумида 7022 дона ҳамда 2023 йил баҳор мавсумида
10533 дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш мақсад қилинган эди.

Жорий йилнинг 23 ноябри ҳолатида 7370 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, хусусан, завод ички ҳудудидаги боғ ер майдонларининг қатор орасига 1566 дона мевали, 500 дона манзарали, завод ташқи ҳудудидаги ер майдонларига 5304 дона манзарали дарахт кўчатлари экилди, режа эса 105 фоизга бажарилди.

Кузда экилган дарахт кўчатининг яхши ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ҳозирги кунда баҳорги экиш ҳисобидан кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.