July 8, 2020

Бухоро НҚИЗ да иш куни фоторепортажи

Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехи(БҲГТЦ) фаолияти билан таништиришда давом этамиз

БҲГТЦ ҳудуди
БҲГТЦ ҳудуди

Таъмир-механика цехининг иссиқлик-ҳимоя гуруҳи аъзолари - ажратувчи қопламалар қопловчилари куз-қиш мавсумолди тайёргарлик ишлари учун буғ қувурлар изоляциясининг атроф-муҳит таъсири туфайли яроқсиз ҳолга келган қисмларини янгисига алмаштиришмоқда.

Қўлдошев Собир ва Усмонов Фурқат-ажратувчи қопламалар қопловчилари

Маълумот учун: қувурлар ўрнатилганидан(қувур узатгич шаклига келганидан) сўнг қуйидаги мақсадларда ташқи қоплам билан қопланади:

-қувур узатгични ташқи муҳит таъсири(коррозия ва эррозия)дан ҳимоя қилиш,

-қувурдаги маҳсулот ҳароратини бир маромда сақлаш ва энергия сарфини камайтириш

-қувур узатгичларга хизмат кўрсатувчи ишчи-ходимларнинг ундан чиқадиган иссиқлик таъсиридан ҳимоя қилиш.

Ҳаво-компрессор станциясидаги иссиқлик алмашинуви мосламасини таъмирлаш

Ражабов Камолиддин – ҳаво тақсимлаш аппаратчиси, Қиличев Азимжон – компрессор қурилмаси машинисти
Ражабов Камолиддин – ҳаво тақсимлаш аппаратчиси, Қиличев Азимжон – компрессор қурилмаси машинисти

Иссиқлик алмашинуви мосламаси қуйидаги ҳолларда таъмирланади:

-иссиқлик алмаштиргич ичидаги қувурчалар ифлосланиб, керакли миқдордаги суюқликни совута олмаса,

-иссиқлик алмаштиргич ичидаги қувурчалар тешилса,

-ишлаб чиқарувчи завод кўрсатган регламент бўйича.

Буғ қувуридаги сувни чиқариб ташлаш

Шодиев Элдор – таъмирловчи-чилангар
Шодиев Элдор – таъмирловчи-чилангар

Маълумот учун: буғ қувурида буғ конденсатнинг ҳаракат тезлигидан бир неча баравар юқори тезликда ҳаракатланади. Шундай қилиб, агар буғ қувурида конденсатнинг катта миқдори тўпланиб қолса, буғ қувур орқали конденсатни «ҳайдаб» чиқара бошлайди.

Конденсат шу қадар кўп бўлиши мумкинки, у буғ ёрдамида ҳайдалиб вақти-вақти билан буғ тўсиғи ҳосил қилиши мумкин.

Сув зарбаси шунчалик кучли бўлиши мумкинки, у буғ қувури ва / ёки технологик ускуналарни бутунлай ишдан чиқариб қўйиши мумкин.


Цехларни энергия манбалари(иссиқ сув, буғ, газ, азот) билан таъминлаш мақсадида цехлараро қувурлар алоқаси тизимида техник назорат ўтказиш

Шодиев Элдор – таъмирловчи-чилангар
Шодиев Элдор – таъмирловчи-чилангар

Вагон - цистерналарни буғ билан тозалаш шахобчасига буғ юбориш учун қувур тиқинини очиш

Шодиев Элдор – таъмирловчи-чилангар

Маълумот учун: вагон цистерналарни нефть қолдиғидан тозалаш учун қувурлар орқали 120 ᵒC буғ 0,7 МПа босим остида юборилади ва вагон-цистерналар ушбу босим остидаги буғ билан тозаланади.

Барча ишлар меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва саноат хавфсизлиги талаблари асосида амалга оширилди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати