Бухоро НҚИЗдаги Янги йил танловларни ўтказиш ҳақида Низом
1-боб. Умумий қоидалар
1.1.Ушбу Низом Бухоро НҚИЗда Янги йил тадбирларини ўтказиш тартибини, ва шартларини белгилайди.
1.2. Янги йил тадбирлари:
-БНҚИЗ ва ишчи-ходимларда байрам кайфиятини яратишни таъминлаш;
-БНҚИЗ ҳудудини Янги йил байрами руҳида безашга комплекс ёндашувни таъминлаш;
-корхона бинолари фасадларини байрамона ва маълумотлар билан безатиш нуқтаи назаридан бадиий ечимларни такомиллаштириш;
-корхона бинолари фасадларини Янги йил байрами билан безаш учун энг яхши ечимларни аниқлаш.
Танлов номинациялари
• " Янги йилнинг энг яхши безаш иши";
• "Энг яхши Янги йил видео табриги";
• "Янги йил табрикномалари танлови".
1.3. Мусобақалар 2020 йилнинг 25 декабридан 28 декабригача бўлиб ўтади.
1.4. Ташкилотчилар:
Н.К. Примов Н.К. – Директорнинг ўринбосари
Л.О. Пакелиани – ИҲ ва МТ бўлим бошлиғи
И.С. Фаткулина – Матбуот хизмати раҳбари
Ф.Х. Юлдошева – ИИНҚва ИЮ бўлими мутахассиси
М. Усманаева – Юридик бўлим иш юритувчиси
Таклиф қилинганлар:
Б.И. Каримов– Касаба уюшма қўмитаси раиси
Ж.Х. Зияев– “Ёшлар иттифоқи” БТ раиси
2-боб. Мусобақаларни ўтказиш тартиби
Барча цехлар, бўлимлар (кейинги ўринларда Жамоалар) "Янги йилнинг энг яхши безаш иши" номинациясида қатнашадилар. Ўз биноларини энг чиройли ва ўзига хос тарзда безатган жамоа ғолиб деб топилади.
Цех биноларини безатганидан сўнг, безатишнинг фотосуратлари ёки слайд-шоуларидан иборат видеолавҳа шаклидаги танлов тақдимотини ўтказиши керак. Шунингдек, безаш буюмларининг танланган услубига асос бўлган ғояни тавсифлаш керак. Бунда безакларнинг гўзаллиги, ҳам ғоя тақдимотининг ўзига хослиги баҳоланади.
"Энг яхши Янги йил видео табриги"номинацияси
Янги йил видео табриклари ҳар қандай услубда бўлиши мумкин. Мақсад цехнинг қадриятларини кўрсата олиш ва сюжетни мавзулардан бирига боғлаш билан бирга, ҳамкасблар ўртасида ижобий кайфиятни яратишдир.
Видеонинг давомийлиги 1 дан 3 минутгача. Формати Мp4.
3-боб. Танловни ўтказиш тартиби
Танловнинг бошланиши ва унинг бориши тўғрисидаги маълумотлар @bnpz_uz Телеграм-каналига жойлаштирилади.
Ғояни амалга ошириш учун иштирокчиларга 10 кун вақт берилади.
Ишларни қабул қилишнинг охирги муддати – 23-декабрь.
Барча цехдан тақдимотлар ва видеолавҳалар олинганидан сўнг, ташкилотчи олинган материални заводнинг @bnpz_uz телеграм канали ва светодиодли таблога 3 календарь куни ичида (жорий йилнинг 24-27 декабр кунлари) жойлаштиради.
5-боб. Овоз бериш
Овоз бериш икки босқичдан иборат.
Биринчи босқич – 27-декабргача БНҚИЗнинг ҳар бир ходими бошқа цехларнинг ижодий ишлари билан танишиши учун @bnpz_uz телеграмканалига лойиҳалар жойлаштириб борилади.
Иккинчи босқич – овоз бериш жараёни лойиҳа @bnpz_uz телеграм каналида жойлаштирилган кундан бошлаб икки кун давомида бўлиб ўтади. Овоз бериш жараёнида: жамоанинг бир вакили, БНҚИЗ раҳбарияти ва танлов ташкилотчилар қатнашади.
Қарор қабул қилиш муддати – жорий йилнинг 30 декабригача.
Иккинчи босқич якунига кўра ташкилотчи танлов натижаларини сарҳисоб қилади ва @bnpz_uz телеграм каналига эълон қилади.
6-боб. Мукофотлаш
"Янги йилнинг энг яхши безаш иши" номинацияси ғолиби бўлган 3 та энг яхши жамоа, қимматбаҳо совғалар, шунингдек, фаол қатнашган жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирланади.
"Энг яхши Янги йил видео табриги" номинацияси ғолиби бўлган 3 та энг яхши жамоа, қимматбаҳо совғалар, шунингдек, фаол қатнашган жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирланади.
7-боб. "Янги йил табрикномалари танлови"
Мажбурий шартлар фақат учта:
1. Табрикнома кўлда ясалган бўлиши керак. Тайёр табрикномалар танловга қабул қилинмайди.
2. Табрикномада яқин инсонлар: қариндошлар, дўстлар, қўшнилар, ва ҳамкасблар, Қораулбозор шаҳрига, ҳатто бутун дунёга Янги йил тилакларини ёзилиши керак.
3. Табрикномада дарахтга осиб қўйилиши учун илгак ёпиштирилган бўлиши керак.
Қолганларида ижодга тўлиқ эркинлик берилади. Табрикномалар кичик ўлчамли ёки улкан, бурчакли ёки шаклли, текис ёки уч ўлчамли безаклар, рангли қоғоз, мунчоқлар, тўқима матоли, ғўддали ёки сунъий гуллар билан безатилган, чизмали расмлар, фотосуратлардан иборат бўлиши мумкин.