May 18, 2022

Пермь ўлкаси тадбиркорлари делегацияси Бухоро НҚИЗга ташриф буюрди

Бухоро вилоятига расмий ташрифи доирасида Пермь ўлкаси тадбиркорларидан иборат делегация Бухоро НҚИЗга ташриф буюрди.

Делегацияси таркибига: “Промобот” МЧЖ, “Рациональное недропользование” маркази, Суксун оптика-механика заводи, “Зелинский групп” МЧЖ, “Кредо-пласт” МЧЖ , “Уралгидросталь” АЖ, “Эрис” МЧЖ, “Инициатива” МЧЖ, “Научно-проектный центр “Прикладная химия” МЧЖ, “НПО “Галилеоскай” МЧЖ, “КАМА Технологии” МЧЖ, “Трафик Дэйта” МЧЖ, “Лысьвенская чулочноперчаточная фабрика” МЧЖ, “ЭКСКОН Групп” МЧЖ.

Танишув сафари давомида меҳмонларга корхонанинг асосий технологик жиҳозлари кўрсатилди ва завод қурилмаларини бошқариш жараёнлари таништирилди. Бухоро НҚИЗнинг бутун фаолияти назорат қилинадиган марказий бошқарув хонаси намойиш этилди.

Делегация нафақат Бухоро НҚИЗ салоҳиятига, балки корхонанинг ёшига ҳам баҳо берди. Меҳмонлар завод тарихи ва ютуқлари билан танишди, бир қатор берилган саволлар, хусусан: Бухоро НҚИЗда меҳнатни умумий ташкил этиш ва уни муҳофаза қилиш тизими ҳақида конструктив суҳбат уюштирилди.

Очиқ мулоқот чоғида 2022 йил 18-21 май кунлари “Ўзекспомарказ” кўргазма майдонида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон нефть ва гази. ОGU 2022” халқаро кўргазмасида В2В форматида учрашув ўтказишга келишиб олинди.

Экскурсиядан сўнг меҳмонлар Бухоро НҚИЗ раҳбариятига кўрсатган меҳмондўстлиги ва заводнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятини яратгани учун миннатдорчилик билдирди.

Маълумот учун: “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ “Ўзбекнефтгаз” AЖ таркибига кирувчи асосий вазифаси нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш ҳисобланган саноат корхонасидир. Бугунги кунга қадар Бухоро НҚИЗда 20дан ортиқ маркали 9 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати