Бухоро НҚИЗ да иш куни фоторепортажи
Хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар(ХА ва ТМЦ) цехи фаолияти билан таништиришда давом этамиз
ХА ва ТМЦ ходимлари заводнинг спорт ва ижодий тадбир(танлов)ларида фаол иштирок этишади.
Иш жараёни Етиб келадиган хом-ашё маҳсулотлари назаротини амалга ошириш
Маҳсулот қуйилган ва тўкилган вагон цистерналарнинг тегишли ҳужжатларини расмийлаштириш
Профилактик таъмирлаш ишлари
Таъмирлаш ишларидан сўнг сиғимни гидравлик синовдан ўтказиш
Маҳсулот кузатувчиси томонидан 34-сонли сиғимдан тўкиб олинадиган сув босими назорат қилинмоқда.
Маълумот учун: Ҳар қандай янги ва таъмирдан ёки тикланишдан сўнг фойдаланишга топширилган нефть, нефть маҳсулоти, сув ва бошқа суюқликлар сақланувчи сиғимлар турли хил кутилмаган ҳолатларнинг олдини олиш учун мунтазам равишда гидравлик синовлардан ўтказилиши керак.
Сиғимларнинг синалиши конструкция қисмининг мустаҳкамлиги,чидамлилиги ва герметиклигини текшириш мақсадида амалга оширилади.
Aгар идиш девор юзасида ёки пастки қисмнинг чеккалари бўйлаб маълум вақт давомида сув оқмаса ва сув сатҳи пасаймаса, гидравлик синовдан ўтган деб ҳисобланади.
179/3-титул Кўпик сақловчи махсус сиғим: эски кўпикдан тозаланган, таъмирланган, бўялган. Бўёқ қуриганидан сўнг сиғим янги кўпик билан тўлдирилади.
Маълумот учун: Кўпик сақловчи махсус сиғимлар қурилмалардаги, шунингдек, иншоотлар омборхоналаридаги ёнғинни кўпикли ўчириш учун қўшимча кўпик сақлашга мўлжалланган. Кўпик ёнғин ўчириш учун қўлланилади.
179/3-титулдаги таъмир ишларини назарат қилиш
Барча ишлар меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва саноат хавфсизлиги талаблари асосида амалга оширилди.
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати