May 11, 2021

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишиш

Бухоро вилоят прокурори Истамов М.Ш. 11-май куни Қоровулбозор туманига иш сафари чоғида "Бухоро НКИЗ" МЧЖга ташриф буюриб, заводнинг ҳозирги фаолияти ва келгуси давр режалари билан танишди.

Маҳмуд Истамов Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташрифи давомида корхонанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш фаолияти, инвестиция ва инновацион лойиҳаларининг амалга ошириши билан батафсил танишди.

Объектлар барча керакли замонавий тизимлар билан жиҳозланган бўлиб, улар юқори сифатли маҳсулотларни олишга имкон беради.

Таъкидлаш жоизки, объектлар саноат хавфсизлигининг энг юқори даражасини таъминлайди.

#Фоторепортаж

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг йирик саноат корхоналаридан биридир. Иш билан банд бўлганлар сони 3,0 минг кишидан ортиқ. Корхонада 15 дан ортиқ турдаги нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати