Ҳамкорлик ва кооперацион алоқаларнинг истиқболлари
2021 йил 28 октябрь куни Бухоро НҚИЗда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Navoiyazot” АЖ мутахассислари иштирокида кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ҳамкорлик ва кооперация алоқаларини кенгайтириш мавзусига бағишланган учрашув ўтказилди.
Йиғилиш доирасида томонлар Бухоро НҚИЗ асосий ишлаб чиқариш цехи газларни аминли тозалаш ва соф олтингугурт ажратиш қурилмалари билан танишишди. Танишув давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ мутухассисларига ушбу қурилмаларнинг ишлаш принциплари ҳақида қисқача маълумот берилди.
Ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишувдан сўнг “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Navoiyazot” АЖ мутахассислари ҳамкорликдаги истиқболли масалалар юзасидан музокаралар ўтказишди.
Хусусан, “Ўзкимёсаноат” АЖ мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сонли “Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича кон-металлургия саноати учун зарур кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш таклифи берилди.
Маълумот учун:
Бухоро НҚИЗнинг кимёвий реагентларга бўлган эҳтиёжи ва уларнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилиши доирасида сўнгги 6 ой давомида тринатрийфосфат кимёвий реагентининг саноат синовлари ўтказилди ва ижобий натижа олинди. Ижобий таҳлил натижалари асосида ушбу кимёвий реагент “Фарғонаазот” АЖдан харид қилиниб, унинг импорти ўрни босилди.
Ўз навбатида, Бухоро НҚИЗнинг ишлатилган(чиқинди) адсорбенти асосида ишлаб чиқарилган алюминий сульфатнинг лаборатория синовлари заводнинг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими лабораториясида ижобий натижаларни кўрсатди.