September 14, 2023
Миллий аскиячилик ва қизиқчилик санъати вакиллари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 11 июлдаги “Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига кўра, Марғилон шаҳрида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази ташкил этилди.
Кеча "Нефтчилар" маданият саройида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази вакиллари, сўз усталари, аския ва қизиқчилар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз усталари томонидан қизиқ ҳангомалар, ҳажвиялар, миллий аскиячилик ва қизиқчилик санъатидан ёрқин намуналар намойиш этилди. Ташкил этилган ушбу аския сайли томошабинларга янада хушкайфият бахш этиб, кулгу шинавандалари юзидан табассум тарк етмаганига асос бўлди.
Маълумот учун: Аския фақат ўзбек халқ оғзаки ижодигагина хос. 2014 йили аския инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида ЮНЕСКОнинг репрезентатив рўйхатига киритилган.