June 26

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг 2025 йилдаги энг яхши рационализатор танлови ҳақида” Низом

Ўзбекиcтон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 10 августдаги “Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 440-сонли қарори ижросини таъминлаш, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 18 январдаги “Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 28-сонли буйруғи ва Бухоро НҚИЗнинг 2023 йил 23 январдаги 24 сонли “Бухоро НҚИЗда ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси ўринбосариниг 2024 йил 27 декабрдаги “Ўзбекнефтгаз” АЖда 2024 йилда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижроси юзасидан ўтказилган мажлис” баёни, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти тўғрисидаги NGH 39.0-050:2019 низомнинг 4.4.2 банди, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси ўринбосариниг 2025 йил 25 апрелдаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда янги технологиялар, ихтирочилик ҳамда рационализаторлик таклифларини рақамлаштириш бўйича ягона электрон платформасини жорий этиш тўғрисидаги” 151-сонли буйруғига асосан ишчилар ва муҳандисларни техник ижодкорликка кенг жалб қилиш, уларнинг ҳаракатларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илмий-техник тараққиётни тезлаштириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, янги маҳсулотларни чиқариш, янги технологияларни ишлаб чиқаришда қўллаш ва меҳнат унумдорлигини оширишга йўналтириш мақсадида,

Умумий низом

1. Ушбу низом танловни ўтказиш тартибини, иштирокчилар доирасини, натижаларни сарҳисоб қилиш ва ғолибларни тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу низомга мувофиқ танловда заводнинг барча ходимлари ҳамда “Zaminn” электрон платформаси орқали қабул қилинган таклифлар иштирок этишлари мумкин.

3. Ушбу танлов бўйича рағбатлантириш манбаи заводнинг ўз маблағлари ҳисобланади.

4. Танловда 01.01.2025 дан 20.12.2025 йилгача рўйхатдан ўтган таклифлар кўриб чиқилади, 25.12.2025 йилгача кўриб чиқишда тақдим этади

2.Танловнинг мақсад ва вазифалари

2.Танловнинг мақсад ва вазифалари:

• Муаммоларни ҳал қилиш ва завод фаолиятини такомиллаштиришда ходимларни жалб қилиш;

• Корхона ходимлари ўртасида ижодий ташаббускорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш;

• Нефть ва газ соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;

• Ёшлар ва аёлларни завод фаолиятига кенг жалб этиш ва уларнинг янги усулларни қўллашини рағбатлантириш;

• Хорижий замонавий энерготежамкор технологияларни соҳага жорий этиш имкониятларини ўрганиш;

• Сунъий интеллектнинг ривожланиши;

• Робототехника ва дастурлаш.

3. Танлов натижаларини ўтказиш шартлари ва тартиби

3.1. Танловда 01.01.2025 йилдан 20.12.2025 йилгача рўйхатга олинган ёки фойдаланишга қабул қилинган таклифлари кўриб чиқилади, 25.12.2025 йилгача кўриб чиқишда тақдим этади.

3.2. Барча таклифлар NGH 39.0-050:2019, NGH 39.0-174:2019 йўриқнома ҳужжатлари ва Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси ўринбосариниг 2025 йил 25 апрелдаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда янги технологиялар, ихтирочилик ҳамда рационализаторлик таклифларини рақамлаштириш бўйича ягона электрон платформасини жорий этиш тўғрисидаги” 151-сонли буйруғига мувофиқ белгиланган тартибда қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

3.3. Оқилона деб тан олинмаган ғоялар танловда кўриб чиқилмайди.

3.4. ИЛТИЧТЕБ 01.01.2025 дан 20.12.2025 йилгача қабул қилинган таклифларининг рўйхатини комиссия муҳокамасига 20.12.2025 йилгача тақдим этади.

3.5. Қабул қилинган таклифлар муаллифлари комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун ўз тақдимотларини тайёрлаши шарт.

Тақдимотда қуйидагилар бўлиши керак, лекин улар билан чекланмаслик керак:

- муаллифнинг тўлиқ исми, иш жойи, туғилган йили, бўлим (цех) номи, лавозими;

- таклифининг номи;

- таклифнинг долзарблиги;

-техник ёки ташкилий ечимнинг моҳияти (ташкилий ечим ижобий таъсир кўрсатиши мумкин эмас);

- таклифининг фойдалилиги;

- таклифини амалга ошириш натижасида иқтисодий ёки ижобий таъсир (барча ҳисоб-китоблар билан);

- техник ёки ташкилий ечим;

- ечими тўлиқ ва батавсиф очиб берилиши шарт;

- таклифни амалга ошириш режаси;

- инвестиция қисми ва ўзини оқлаш муддати (агар керак бўлса);

- бизнес-режа (мавжуд бўлса).

(тақдимот 2 та слайддан ошмаслиги керак)

3.6. 2025 йил 20 декабр кунига қадар танлов комиссиясига киритилган барча таклифлар тақдимоти ўрганиб чиқилади.

3.7. Комиссия қуйидаги номинациялар бўйича ғолибларни аниқлайди:

а) "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши рационализатори"

Рационализаторлик таклифлари бўйича танлов ғолиби қуйидаги мезонлар бўйича энг юқори балл тўплаган ходим ҳисобланади:

- Янгилик;

- илмий ва техник даража;

- фойдалилик.

"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши рационализатори" номинацияси ғолибига 3 та ўрин белгиланади:

I ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баробари миқдорида пул мукофоти тўланади.

II ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баробари миқдорида пул мукофоти тўланади.

III ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баробари миқдорида пул мукофоти тўланади.

б) "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши ёш рационализатори"

Ушбу номинацияда заводнинг 30 ёшгача бўлган рационализаторлик таклифларининг муаллифлари иштирок этадилар. 30 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида энг ёш иштирокчи рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланади. Ғолиб комиссиянинг овози билан аниқланади. Ушбу номинацияда қуйидаги мезонлар бўйича энг юқори балл тўплаган ёш иштирокчи ғолиб бўлади:

- Янгилик;

- илмий ва техник даража;

- фойдалилик.

"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши ёш рационализатори" номинацияси ғолибига 1 та ўрин белгиланади:

I ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баробари миқдорида пул мукофоти тўланади.

в) "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши аёл рационализатори"

Ушбу номинацияда қуйидаги мезонлар бўйича энг юқори балл тўплаган айол иштирокчи ғолиб бўлади:

- Янгилик;

- илмий ва техник даража;

- фойдалилик.

"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши аёл рационализатори" номинацияси ғолибига 1 та ўрин белгиланади:

I ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баробари миқдорида пул мукофоти тўланади.

г) "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг фаол цех"

Ушбу номинацияда қуйидаги мезонлар бўйича энг юқори балл тўплаган айол иштирокчи ғолиб бўлади:

- Берилган таклифлар сони;

- Ёш ва аёл ходимлар фаоллиги;

- Иқтисодий ва ижобий самара;

"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши янги маҳсулот таклифи" номинацияси ғолибига 3 та ўрин белгиланади:

I ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баробари миқдорида пул мукофоти тўланади.

Ғолиблар комиссия овози билан аниқланади. Якуний қарор Комиссия раиси томонидан қабул қилинади.

3.8 Натижалар комиссия раиси томонидан тасдиқланган баённома ва завод директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

3.9 Танлов натижалари 2025 йил 31 декабргача аниқланади ва завод бўйича рағбатлантириш буйруғи билан тасдиқланади.

3.10 Танлов комиссияси ғолибларни эълон қилмасдан танловни якунлаш ёки натижалар қониқарсиз деб топилган тақдирда танловни бир марта маълум муддатга узайтириш ҳуқуқига эга.

3.11 Танлов ғолиблари совринини ҳисоблаш учун, натижаларни чиқариш пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қаъбул қилинади.

3.12 Танлов учун мукофот таклиф самарасидан ташқари алоҳида тўланади.

3.13 Энг яхши ғоялар Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилинади.

Комисия раиси

Бош муҳандис Мустафоев Б.Ж.

Комиссия аъзолари:

директорнинг молия ва иқтисодий

масалалар бўйича ўринбосари Жумаев У.М.

Умумий масалалар бўйича

директор ўринбосари Нурханов А.А.

Бош технолог Худайбердиев А.Ж.

Бош механик Мирзажонов Х.У.

Бош энергетик Саидов Х.Я.

Бош метролог Хамроев А.Р

Бош иқтисодчи Астанов Ж.Р.

ММ, ТХ ва СХ бўича бош мутахасис Зияев Ж.Х.

Бош эколог Расулов А.Т.

ТРваПМ бўлим бошлиғи Рахимов Ш.Ш.

Техник бўлим бошлиғи Хайдаров Б.А.

ИЛТИЧТЭБ менеджери Ходжиев Р.Г.