Бухоро НҚИЗда "Устоз ва мураббийлар куни" кенг нишонланди
Ҳар йили юртимизда 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида нишонланади. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 1997 йилдан ҳозирги кунга қадар устоз шогирд анъанаси давом этиб келмоқда.
Байрам муносабати билан бугун Бухоро шаҳридаги Шербудин ресторанида Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ва Касаба уюшма қўмитаси ташаббуслигида корхонанинг меҳнат фахрийлари, етук мутахассисларни тарбиялашда бениҳоя улкан ҳиссасини қўшган соҳа фидойилари, устозлар учун тантанали тадбир ҳамда байрам дастурхони ташкиллаштирилди.
Тадбирни Бухоро НҚИЗ КУҚ раиси Б.И.Каримов ўзининг табрик сўзлари билан очиб берди.
“Сиздан завод ходимларининг ҳозирги авлодига улашган бебаҳо касбий тажрибангиз, донолигингиз ва билимингиз учун чин дилдан миннатдормиз! Бизнинг вазифамиз – меҳнатингиз самарасини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, ижодий ишларингизнинг муносиб давомчиларини тарбиялашдир. Ҳаётингиз ёрқин, ёқимли воқеаларга бой бўлсин. Атрофингизда меҳрибон ва ғамхўр фарзандлар, набиралар ва дўстлар бўлсин!”, - деб тилак билдирди Б.И.Каримов.
Байрам кўтаринки руҳда ўтди: фахрийларимиз юзидаги кулгулар, бир жамоада ишлаган қадрдонларнинг яна қайта бир дастурхон атрофида йиғилиб мароқ ила суҳбат қуриши бунинг яққол мисоли бўлди.