December 10, 2021

Бухоро НҚИЗ Касаба уюшма қўмитаси совриндорлар қаторида

Жорий йилда Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик танлови”нинг 2-босқичи ва “Энг намунали бошланғич касаба уюшма ташкилоти” кўрик танловлари якунлари ўтказилди.

Қувонарлиси шундаки, ҳар иккала танловда ҳам Бухоро НҚИЗ Касаба уюшмаси ва вакиллари фахрли ўринларни эгаллади. Жумладан, “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик танлови”нинг “Энг яхши корхона” ва “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияларида биринчи, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида иккинчи, “Энг намунали бошланғич касаба уюшма ташкилот” кўрик танловида эса биринчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик танлови”нинг 2-босқичида 100дан ортиқ бошланғич ташкилотлар қатнашди. Уни ўтказишдан мақсад эса иш берувчилар томонидан соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек,меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини таъминлашда касаба уюшмалари фаолияти самарадорлигини янада оширишдир.

Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ва ишчи жамоаси Касаба уюшмаси қўмитаси ва унинг вакилларини ушбу ютуқлар билан табриклайди. Ишчи-ходимларга мос меҳнат шароитларини яратиш ва яхшилаш борасидаги сай ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб, истиқболда ҳам бундай ютуқларнинг бардавом бўлишини тилайди!

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати