"Нефтчи" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг биринчи мавсуми якунланди
2021 йилнинг 18-июнида "Нефтчи" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг биринчи мавсуми якунланди. Қизиқарли воқеалар ва ҳис-туйғуларгага тўла ҳаёт ортда қолди. Икки ҳафта давомида 125 нафар болалар ва ўспиринлар қизиқарли ижодий, спорт ва кўнгилочар тадбирлар ҳамда мусобақаларда фаол қатнашишди. Шуни таъкидлаш керакки, лагернинг биринчи мавсумига 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган қувноқ, ақлли, эпчил, камтарин ва бетакрор болажонлар ташриф буюришди.
"Нефтчи" соғломлаштириш оромгоҳида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қатъий тартиб-қоидаларга, спорт мусобақалари ва ижодий ривожланишга катта эътибор берилди. Болалар ҳар куни соат 9 да тонгги бадантарбия машқлари билан бошлашади. Машқлар тугагач, йиғилиш ўтказилади ва унда бутун кунлик режалар ва вазифаларни белгилаб олинади.
Оромгоҳда мавсум давомида катта болалар кичикларга ёрдам беришни унутишмади: улар биргаликда ўйинлар ўйнашди, рақсга тушишни ўргатишди, бир-бирларига барча соҳада ёрдам беришди.
Мавсум якунида хайрлашув гулхани ёқилди, гулхан атрофида болалар жамланиб, оромгоҳда ўтказган вақти ҳақидаги таассуротлари билан ўзаро ўртоқлашдилар.
Оромгоҳда болалар ижобий таассуротлар олганидан ва янги дўстлар орттирганидан жуда хурсандмиз!
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати