December 19, 2020

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан беғараз ҳомийлик ёрдами кўрсатилди

2020 йил 18 декабрь кунида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан Бухоро шаҳар ободлантириш бошқармасига ISUZU русумли Ассенизация машинаси ва 2 та ISUZU SAZ NP 26 русумли автобус беғараз ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикасида иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий -ҳуқукий соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида барча ҳудудларда, шу жумладан Бухоро вилоятида ҳам ижобий ўзгаришлар таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича берган топшириқларига мувофиқ ва жойлардаги ҳақиқий аҳоволни яхшилаш учун "Ўзбекнефтегаз" АЖга қарашли "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ томонидан Бухоро шаҳар ободлантириш бошқармасига ISUZU русумли Ассенизация машинаси ва 2 та ISUZU SAZ NP 26 русумли автобус беғараз ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Маълумот учун: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан бир қатор махсус техника(7 дона ISUZU SAZ NP 26 русумли автобус ва 2 дона ISUZU NQR 71 LP русумли автоминор)ларни босқичма-босқич сотиб олиш режалаштирилган ва Бухоро вилоят учун беғараз ҳомийлик қилинади.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати