Тараққиёт стратегияси – демократик ислоҳотлар асоси
Шу мавзуда бугун Бухоро НҚИЗда Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан маърифат соати бўлиб ўтди. Унда уюшманинг цехлардаги фаоллари ва мутахассислар қатнашди.
Тақдимот шаклида ўтказилган йиғилишни Бухоро НҚИЗ Касаба уюшма қўмитаси раиси Б.И.Каримов очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг 28 февралянвардаги ПФ-60-сонли Фармони билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга ошириш бўйича қабул қилинган давлат дастури билан таништириб ўтди. Аҳолининг ҳаёт даражасини янада юксалтириш, таълим сифатини илғор халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида жамоатчилигимиз ва халқимиз билан кенг муҳокамаларда билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталди.
Қўмитанинг ижтимоий ривожланиш буйича мутахассиси С.С.Рахмонова дастур асосида амалга оширилган ишлар ҳисоботини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантириш бўйича яратилган қўшимча қулайликларни санаб ўтди.