March 3, 2022

“Бухоро НҚИЗ”нинг бир гуруҳ мутахассислари “Yokogawa elektriс” (Япония) корхонасида ишлаб чиқарилган ТЖБАТ ва АҚҲТ ускуналарида ишлаш кўникмаларини ўзлаштириш йўналиши бўйича Россия Федерациясида малака оширди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Мехриддин Абдуллаев топшириғига биноан Бухоро НҚИЗнинг модернизация ва технологик жараёнларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими(ТЖБАТ) ва аварияга қарши ҳимоя тизими(АҚҲТ)ни янгилаш дастури ижросини таъминлаш мақсадида заводнинг технологик зонасидаги ЎНА ва А цехи ТЖБАТ участкасининг бир гуруҳ мутахассислари Москванинг Зеленоград туманидаги “Йокогава Электрик МДҲ” компаниясида “Yokogawa elektriс” (Япония) томонидан ишлаб чиқарилган янги ТЖБАТ ва АҚҲТда ишлаш бўйича ўқув босқичини ўташди.
Ўқув жорий йилнинг 2 февралидан 22 февралига қадар интерактив форматда ўтказилди. Жараёнга “Yokogawa elektriс”нинг ишлаб чиқаришни автоматлаштириш тизимининг махсус компютер-тренажёр мажмуаси жалб этилди.

Ўқув якуни бўйича завод мутахассисларига сертификатлар топширилди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш тизимлари технологик қурилмаларнинг зарур иш режимини назорат қилиш, бошқариш, сақлаш, асбоб-ускуналар ва агрегатларни ўз вақтида диагностика қилиш, шунингдек, ҳисобот бериш учун мўлжалланган.

Ўз навбатида, комплексли автоматлаштириш технологик жараённинг барқарорлиги ва шаффофлигини ошириш масалаларини ҳал қилиш имконини беради, бу эса инсон омили таъсирини минималлаштиради.

Маълумот учун: технологик зонанинг ТЖБАТ ва АҚҲТни модернизация қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.22.2016даги ПҚ 2692-сонли қарорига асосан жаҳон бозорида синовдан ўтган замонавий жиҳозларга алмаштириш йўли билан жисмонан ва маънан эскирган ускуналарни фойдаланишдан чиқариш ва янгилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш манзилли рўйхатига киритилган.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати