April 15, 2022

Бухоро НҚИЗда «КГ "ОСНОВА"» МЧЖ (МИРРИКО КГ) томонидан ишлаб чиқарилган ОR-1626 маркали «Decleave» деэмульгаторининг самарадорлигини баҳолаш бўйича тажриба синовлари ўтказилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ кўмагида Бухоро НҚИЗда «ХГ ОСНОВА» МЧЖ (МИРРИКО компаниялар гуруҳи) томонидан ишлаб чиқарилган ОR-1626 маркали «Decleave» деэмульгаторининг самарадорлигини баҳолаш бўйича тажриба синовлари ўтказилди ва ёқилғи сифати кўрсаткичларига таъсирини ўрганиш учун Джет А-1 ёқилғисинингсаноат-тажриба партияси ишлаб чиқилди.

«Бухоро НҚИЗ» МЧЖда деэмульгаторни ишга тушириш натижалари ижобий деб топилди. Джет А-1 авиация ёқилғисини ишлаб чиқаришда ОR-1626 маркали «Decleave» деэмульгаторидан фойдаланиш учун «ВНИИ НП» АЖда Джет А-1 ёқилғисининг малака синовлари ўтказилиб, ижобий натижалари ва техник хулоса олинди.

ЭЛОУ-2 қурилмасига етказиб бериладиган нефтни (ОR-1626 маркали деэмульгатори ёрдамида) сувсизлантириш ва тузсизлантириш мақсадида реагентли ишлов бериш, Нефть ва газ конденсати аралашмасини атмосферали ҳайдаш қурилмасини (ОR-2001 маркали Scimol коррозия ингибитори ёрдамида), Газойлни гидротозалаш ва Каталитик риформинг қурилмасини (ОR-2004 маркали Scimol коррозия ингибитори ёрдамида) коррозиядан кимёвий ва технологик ҳимоя қилиш жарёнларини техник кузатиб бориш мақсадида 2022 йилнинг 13-16 апрель кунлари МИРРИКО КГ мутахассислари Никита Валерьевич Макаров (етакчи муҳандис) ва Руслан Марсельевич Мирзагаяновлар (муҳандис-технолог) томонидан Бухоро НҚИЗга режалаштирилган ташриф амалга оширилди.

Реагентли ишлов бериш жараёнида реагентларнинг технологик қурилмаларда қўлланилишини текшириш, дозалаш ва етказиб беришни назорат қилиш амалга оширилди. Таҳлиллар натижаларига кўра, деэмульгаторнинг сарфи ва коррозия ингибитори самарадорлиги бўйича баҳолаш ўтказилиб, МИРРИКО КГ мутахассислари томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Реагентлардан саноатда фойдаланишга оид техник ҳисоботлар имзоланди.

Маълумот учун: МИРРИКО компаниялар гуруҳи самарали ва ишончли ечимларни излаётган нефть ва газ қазиб олиш ва нефтни қайта ишлаш, кимё ва нефть-кимё, тоғ-металлургия корхоналари учун турли хил кимёвий ечимлар ва ноёб технологияларни ишлаб чиқади ва жорий қилади.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати