Драматург Зулхумор Солиеванинг “Хорижлик келин ёхуд бухороча тўй қиламан” комедиясига АННОТАЦИЯ
Бу асар Бухоро вилоят мусиқали драма театри репертуаридан мустаҳкам ўрин олган ва ҳар қандай ёшдаги томошабин бемалол томоша қилиши мумкин бўлган асардир.Бу асарда Ватанга муҳаббат,миллий қадриятларга садоқат каби туйғулар улуғланади.”Хорижлик келин ёхуд бухороча тўй қиламан” комедияси Россия федерациясининг Рязань шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон маданияти кунларида рус томошабинларига намойиш
Кўп йиллар хорижда ишлаб келган Алижон ака ўз юртига қайтгач,Ватанини қанчалар соғинганини ҳис қилади.У биргина қизи ва хотини билан Бухорога қайтгач,қизини ўз юртида турмушга чиқишини хоҳлайди.Аммо таннозгина,қийинчилик кўрмай ўсган қиз бунга асло рози бўлмайди.Яъни,ота-онасининг армонларини тушунишдан кўра шаҳарда маза қилиб яшаш қиз учун афзалроқ туюлади. Худди шу пайтда Алижон акага онаси Асолат биби ёрдамга келади. У ўзининг ақлли тадбирлари билан неварасини тарбиялай бошлайди,яъни унда юртни қадрлаш,инсонларга нисбатан меҳр ва муҳаббат билан муносабатда бўлиш заруриятини тушунтиради.
Алижон ака она юрт Бухорода ягона қизининг турмуш қуришини жуда истайди.Унинг ниятини дўсти Бахшилло аканинг ўғли амалга ошираи.Яъни,бу йигит ҳам Асолат бибининг кўрсатмаларига қулоқ солиб,қайсар қизнинг кўнглига йўл топади.
Асар намойиши давомида Бухорога хос бўлган миллий урф-одатларга урғу берилади ва шўх бухороча яллалар янграб туради.Бу эса асардаги ўзига хосликни таъминлайди.
Асарда театрнинг атоқли артистлари “Дўстлик” ордени соҳиби Раҳимжон Эргашев,”Шуҳрат” медали соҳиби Анвар Мавлонов,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саодат Ғуломова,иқтидорли актриса Рўзигул Қандовалар ва ёш артистлар иштирок этишади.
Асар доимо томошабинлар томонидан катта олқишлар билан қарши олиниб келинмоқда.