October 15

Бухоро НҚИЗнинг 400 нафардан ортиқ ишчи-ходимлари онкологик касалликлар профилактикаси дастури доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги ПҚ-402-сонли қарори шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ва корхонанинг ички меъёрий ҳужжатларини амалга ошириш доирасида 2025 йил 22 сентябрдан бошлаб Бухоро НҚИЗда онкологик касалликларнинг олдини олиш ва эрта ташхис қўйишга қаратилган аёл ходимларни навбатдан ташқари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилди.

Дастур Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Кўриклар “Оила ва никоҳ” бўлими мутахассислари томонидан замонавий диагностика усуллари: экстрагенитал аъзоларнинг ультратовуш текшируви (УТТ), кольпоскопия ва суюқлик цитологияси ёрдамида амалга оширилади. Ҳар бир ходим соҳа мутахассиси томонидан индивидуал қабул қилинади ва мутахассис хулосаси олинади.

Бундай комплекс ёндашув хавфларни ўз вақтида аниқлаш, энг муҳими, корхонанинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий жамоасининг ажралмас қисми бўлган аёллар саломатлигини сақлаш имконини беради.
Ходимлар саломатлиги ҳақида қайғуриш Бухоро НҚИЗ ижтимоий сиёсатининг стратегик устувор йўналишидир.

Бугунги кунга қадар 403 нафар хотин-қизлар профилактик кўрикдан ўтказилди, бу умумий иштирокчиларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Олинган барча биоматериаллар лаборатория диагностикаси учун юборилади. Кўрик режали тарзда давом этмоқда.

“Ходимларимизнинг саломатлиги ва фаровонлиги нафақат корпоратив маданият элементи, балки заводнинг барқарор ривожланиши ва ижтимоий масъулиятининг асосидир. Биз бундан буён ҳам профилактика ва меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз”, - дея таъкидлади корхона директори Акбар Фазилов.

Бухоро НҚИЗ меҳнатни муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва барча ишчилар учун хавфсиз, фаровон муҳит яратиш бўйича узоқ муддатли дастурларни амалга оширишни давом эттирмоқда.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ PR бўлими