July 24, 2020

Эълон

Олдин хабар қилганимиздек, 2020 йилнинг 1 июлидан 1 августига қадар “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ га қарашли Темир йўл цехида “Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” танловлари эълон қилинган эди. Шу муносабат билан бундай турдаги танловларни заводнинг барча таркибий қисмларида фаолият туридан қатъий назар ўтказиш жорий қилинди. Бундан кўзланган асосий мақсад ишчи-ходимлар орасида меҳнат интизомига амал қилиш, мехнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва саноат хавфсизлиги бўйича билимларини мустаҳкамлаш, шунингдек, завод меҳнат жамоасининг руҳини кўратиш, жамоатчи ва ўз касби фидоийларини рағбатлантириш, устоз-шогирд анъаналарига содиқ қолган ҳолда тажрибали мутахассисларнинг меҳнатини эъзозлаш ва ёш кадрларнинг малакасини оширишдир.

Шунинг учун цех, бўлим, бўлинма, хизматлар ой якунигача фаолият турларидан келиб чиқиб ойлик ва турли номинациялар бўйича викторина ўтказишни ташкиллаштиришлари лозим. Танлов шартлари ҳақида тўлиқ маълумотни “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖга қарашли Темир йўл цехига “Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”ни намунали ўтказиш учун кўрик танлов тартиби тўғрисида НИЗОМ оркали билиб олишингиз мумкин.