"Қувноқ янги йил" танлови ғолиблари - жажжи болажонлар тақдирланди
Кириб келаётган янги 2022 йилни кўтаринки руҳда кутиб олиш, болажонларга байрамона кайфият улашиш, уларнинг байрам совғларидан баҳраманд бўлишлари учун ўзларининг ижодий қобилиятларини намойиш этишлари учун завод ишчи-ходимлари фарзандлари учун "Қувноқ янги йил" танлови эълон қилинган эди.
Танловда 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган фақатгина завод ишчи ходимларининг фарзандлари ёки набиралари иштирок этди ва 18 нафар энг кўп овоз йиғган болажонлар I, II, III ўрин ғолиблари бўлишди.
Бугун "Нефтчилар" маъданият саройида Бухоро НҚИЗ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида нафақат I, II, III ўрин ғолибларига балки танловда фаол иштирок этган барча болажонларга қорбобо совғалари топширилди.
Байрамолди ташкил этилган ушбу танлов болажонларга қувноқ ва хушкайфият бағишлабгина қолмай, ўзларининг иқтидорлари ва бир-биридан ажойиб ижодларини намойиш қилиш имкониятини берди.