December 13, 2022

Сиз ҳам донор бўлишингиз мумкин!

Жорий йилнинг 5 декабридан 15 декабригача юртимиз бўйлаб донорлик ойлиги бўлиб ўтади.

“Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонун шу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган, ҳатто «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони ҳам таъсис этилган. Бу эса донорликнинг нафақат инсон ҳаёти билан боғлиқ, балки давлат аҳамиятидаги масала эканлигини кўрсатади.

Айни кунларда тегишли тиббиёт муассасаларида донорлик ойлиги бўлиб ўтмоқда. Ойликда Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда.

Қонун шартларига кўра донор бўлишга розилик билдирган шахс тиббий кўрикдан ўтиш пайтида ўзи билган илгариги ва ҳозирги касалликлари тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиши шарт.

Донорлик қилиш истагидаги ҳамкасбларимиз диққатига!

Сиз, йил давомида Тиббиёт-санитария қисмига мурожаат қилиб қўшимча маълумот олишингиз ва донорга айланишингиз мумкин.

Ўзгалар ҳаётига бефарқ бўлманг! Сизнинг ҳам қонингиз кимнингдир ҳаётини қутқариб қолади.

Тиббиёт-санитария қисми бош ҳакими Т.И.Гадоев